Get Mystery Box with random crypto!

AБДУЛЛA AҲМAД ҒAЗAЛИГA МУХAММAС Ўзни қутлай Сиз билан, тан | Matnazar ABDULHAKIM | Матназар АБДУЛҲАКИМ

AБДУЛЛA AҲМAД ҒAЗAЛИГA
МУХAММAС

Ўзни қутлай Сиз билан, танларни, чун, жонлар билан,
Қушни, синган кун қафас, қутлайман осмонлар билан,
Елкамизга тегди офтоб, эрди гавронлар билан,
Дўстларим, табрик қилай бу яхши давронлар билан,
Мақсади бир, ҳамнафас дўсту қадрдонлар билан.

Дил ўзи машҳур юракда, не учун айтмоқ “адан!”,
Она Юрт кошона, тўр ҳар парчаси “йўқдир адан”,
Бахт келар меҳнат билан, келмас у асло дафъатан,
Довруғи достон бўлиб гулларга бурканди ватан,
Кенг қулоч ёздик фазога шавкату шонлар билан.

Мурчга мурчдир, не саодат, қандга қанддир халқимиз,
Гоҳи ердан паст, гoҳи кўкдан баланддир халқимиз,
Меҳнату ижод билан ҳар лаҳза банддир халқимиз,
Мустақиллик нуридан кўп баҳраманддир халқимиз,
Чарчамай меҳнат қилур чин ақду паймонлар билан.

Сувларидир тип-тиниқ, субҳинасийми сарсари,
Тахтидир тоғлар анинг ҳам офтобдир афсари,
Шундайин султон элим, жавлонда тун-кун ёш қари,
Мангу машъал бу диёр ташлар қадам тинчлик сари,
Ўлкага қувват бериб мўл пахта хирмонлар билан.

Кулфат отлиғ ёвга қарши мард, баҳодир ҳар минут,
Бизга Оллоҳдин нажийб хайру саходир ҳар минут,
Шу сабаб ноёбдир ҳар лаҳза ва нодир ҳар минут,
Шодлигим сиғмас юракка, бебаҳодир ҳар минут,
Она юртим фахр этар бу бахтиёр онлар билан.

Шеър ёзиб, йўқ миннатим, айтиб қўшиқ, йўқ дағдағам,
Довдиратмас на машаққат, на севинч ёхуд на ғам,
Дўст билан Aбдулҳаким кўрдим зафарларни баҳам,
Эй улуғ айём, сенга хизмат қилар Aбдулла ҳам,
Ёзиб ўз ёш қалбидан, кўп шеъру достонлар билан.

Матназар АБДУЛҲАКИМ

https://t.me/joinchat/AAAAAFMinnToJEu--B39wQ