Get Mystery Box with random crypto!

Мен сиёсатчи ҳам, сиёсатшунос ҳам эмасман. Лекин ўйларимни, қа | Daniya kundaligi🇩🇰🇺🇿

Мен сиёсатчи ҳам, сиёсатшунос ҳам эмасман. Лекин ўйларимни, қарашларимни айтишни ёқтираман.

Европадаги мусулмонлар:

1. Ўзи келиб тушган давлатнинг ғамхўрлиги учун чин дилдан миннатдор бўлсалар
2. Миннатдорлигини амалда ҳам исботласалар
3. Қилча ҳам ёлғон, хиёнат аралаштирмай, сидқидилдан хизмат қилсалар
4. Ширинсуханлик ва очиқ юзлик билан муомала-муносабатда бўлиб борсалар ва натижада:
5. Иш берувчилар биринчи навбатда мусулмон бўлсин, дейдиган бўлиб қолсалар
6. Одамлар икки хизматчидан мусулмонини кўпроқ танлашга ўтиб олсалар
7. Бирор нарсани мусулмондан харид қилиш мазалироққа айланса
8. Ҳамкорликка мусулмон ишончлироқ одам бўлиб қолса...,

ярим асрга ҳам қолмасдан бу юртлар исломобод жойларга айланиб, ҳатто мусулмонларга қарши курашадиган қора кучларни халқнинг ўзи даф қилиб қўя қолса керак, деб ўйлайман.

Бунинг учун кўп нарса керак эмас. Оддийгина шариатга тўла риоя қилишнинг ўзи кифоя. Ҳозирги кунда ўзимизнинг ҳақлигимизни исботлаш учун сарфланаётган кучнинг ўндан бири ҳам, ҳатто юздан бири ҳам кетмайди.

Лекин афсуски, ҳар бир ҳукми, ҳар бир буйруғи, ҳар бир тақиқи танга даво, жонга оро бўлган шариатимизни ҳеч тушунарсиз тортишувлар, ихтилофлар гирдобига айлантириб ташладик.

1. Фойдали илм олиш
2. Фойдали меҳнат қилиш
3. Ҳамкорлик
4. Турли таклифлар билан чиқиш
5. Ўзаро иноқлик билан яхши хордиқ чиқариб, келгуси ишлар учун куч тўплаб олиш каби ўта муҳим ва зарур ишларга сарфланиши керак бўлган олам-олам фурсатлар
1. Бир-бировни мот қилиш
2. Таҳқирлаш
3. Мазахлаш
4. Зўрлигини исботлаш
5. Атрофга одам йиғиш каби ўта беҳуда ишларга сарфланиб кетяпти.

Мен ўн сўмни ноўрин сарфлаб қўйсам ҳам сиқилиб кетаверадиган одамман. Шунинг учун бу аҳволни кўрганимда худди миллиард-миллиард бойликлар ҳавога учиб кетаётгандек эсим оғиб қолай деяпти.

Аллоҳ бизга фойдадан зарарни, муҳимдан номуҳимни, зарурдан нозарурни ажрата оладиган фаросат бериб, ҳар бир сониянинг қадрига етиб иш қилишни насиб айласин.

Муқим Маҳмуд
2020-01-20

https://t.me/lifeindenmark00