2022-02-15 15:31:46
#Келажак_лидерлари
Давлат хизмати ва раҳбарлик лавозимларига захира сифатида бир гуруҳ ёшлар тайёрланмоқда
Хабарингиз бор, республика бўйлаб "Келажак лидерлари" клуби ташкил этилган. Қуйида Клуб фаолиятидан баъзи хабарларни ҳавола қиламиз.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов "Келажак лидерлари" аъзолари билан онлайн мулоқот қилди. Эндиликда лидерлар маҳалладаги ёшлар етакчиларига фаолиятни самарали ташкил этишда кўмаклашади.
Жиззахлик ёш лидерлар
"Геополитик таҳлил" лойиҳасини ишга туширди ва мавзу юзасидан жойларда ёшлар билан очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда.
Андижонлик "Келажак лидерлари" клуби аъзолари
"Мен ўқиган китоб" онлайн аудиочати орқали тенгдошларига китобхонликни тарғиб қилмоқда.
Бухоро вилояти
“Келажак лидерлари” клубининг бир қатор фаол аъзолари вилоятнинг олис ҳудуди —
Жонгелдидаги ёшлар билан учрашди.
Фарғона вилояти "Келажак лидерлари" клуби аъзоси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати аҳоли мурожаатларини ўрганди.
"Маҳалладаги ҳар бир ёшлар етакчиси лидер бўлсагина, қолганлар унга эргашади". Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов Самарқанд ва хоразмлик ёш лидерлар билан учрашди.
Тошкент шаҳар "Келажак лидерлари" клуби аъзоси
халқаро конференцияда иштирок этмоқда.
Сурхондарёлик ёш лидерлар "Заковат"да ўз билимларини синовдан ўтказишди.
Сирдарёлик Клуб аъзолари ҳам масъул лавозимларга тайинланди.
Навоий вилояти ҳокими "Келажак лидерлари" клуби аъзолари билан очиқ мулоқот қилди.
Қорақалпоғистонлик ёш лидерлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини тенгдошларига етказмоқда.
Наманган вилояти "Келажак лидерлари" клуби аъзоси Aвазбек Юлдашев
"Ўзбекистон давлат бошқаруви тизимида раҳбар кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг тарихий таҳлили (1991-2020 йй.)" мавзусидаги диссертациясини ҳимоя қилиб, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олди.
Тошкент вилояти: Клуб аъзолари
"Лидер аёлларнинг муваффақият сирлари" мавзусида навбатдаги онлайн мулоқот ташкил этишди.
"Келажак лидерлари" клуби аъзолари фаолиятини кузатиш.
Клуб фаолиятини ташкил этиш бўйича видеоролик.
Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
3.7K views12:31