2022-02-19 12:27:13
Дунё буюкларидан бири бўлган
Уинстон Черчиллнинг дунё қараши ҳақида қисқача.
1-Тарихни ўрганинг. Черчилл доимо «тарихни ўрганинг, жамиятдаги барча муаммоларнинг ечими тарихда мавжуд,» дейишдан чарчамас экан. Бўш вақти бўлди дегунча у тарих китобларини ўқир экан.
«Мен кўрган ва ёзаётган аянчли тарихга чуқурроқ назар солиш инсониятни урушлардан сақлаб қолади», деган эди у.
2-Муносиб инсон бўлишга қарор қилиш – гўзал тақдирнинг асоси. Уинстон Черчилл доимо мақсад сари интилган ва муваффақиятсизликларни тан олмаган. Асирга тушганида ҳам икки минг чақирим масофани босиб, яшаб қолиш учун, ҳаёт учун курашган.
«Бизнинг барчамиз ер чувалчангларимиз. Аммо мен ўзимнинг тиллақўнғиз эканимни яхши биламан,» дер эди давлат арбоби.
3-Буюклик йўлида машаққатларни енгишда доноликдан фойдаланинг.
«Жамики буюк нарсалар оддий. Уларни ягона сўзлар билан ҳам ифодалаш мумкин: озодлик, адолат, ғурур, бурч, саховат, умид»,
деган эди жаноб Черчилл.
4-Ўзингизга ишонсангиз ҳам, тавозе (камтаринлик) билан ҳаракат қилинг. 1953 йилда Черчиллга Нобел мукофоти берилганида у мукофотни турмуш ўртоғи билан биргаликда қабул қилиб олган.
«Умид қиламанки, бу мукофотни менга бериб хато қилмадингиз. Ўзимни бунга у қадар муносиб кўрмасам ҳам, бошқа номзод йўқлиги боис, уни олишга мажбурман»,
деган эди у миннатдорчилик нутқида.
5-Душманларинг борми? Бу яхши. Бу ҳаётда нима учундир курашаётганингни англатади.
6-Ҳаётимдаги энг ёрқин ютуғим, турмуш ўртоғимни менга турмушга чиқишга кўндира олганимдир, деган сўзлари умрининг охирги лаҳзаларида айтилган экан
Жиззах вилояти Келажак лидерлари клуби
@liderlar1
5.4K views09:27