Get Mystery Box with random crypto!

LIDERLAR

Telegram kanalining logotibi liderlar1 — LIDERLAR L
Kanaldagi mavzular:
Kechki
Буюклар
Ijtimoiy
Iqtibos
Маърифат
Ибрат
Oʻzbekcha
Муваффақият
All tags
Telegram kanalining logotibi liderlar1 — LIDERLAR
Kanaldagi mavzular:
Kechki
Буюклар
Ijtimoiy
Iqtibos
Маърифат
Ибрат
Oʻzbekcha
Муваффақият
All tags
Kanal manzili: @liderlar1
Toifalar: Taʼlim , Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 21.03K
Kanalning ta’rifi

Барча лидерлар учун. Фикрларингизни шу ерга жўнатинг @Liderfeedback_bot

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 113

2021-12-16 07:28:47 ​​РОСТГЎЙЛИК

Бир эркак болаларини олиб, ўйингоҳга келибди. Бу ерда гольф ўйини ўтказилар, у ўғилларини илк бор томоша учун етаклаб олганди. Чипта олиш учун кассага яқинлашиб сўрабди:
- Чипта неча пул туради?
- Олти ёшдан катталар учун уч доллар, унгача эса бепул. Хўш, нечта берай?
- Кичигим уч ёшда, каттам еттида. Демак, 2 та чипта оламиз, мана сизга олти доллар.
Чиптачи кулиб дебди:
- Жаноб, агар катта ўғлингизни олти ёш деганингизда мен бунга ишонган ва сиз пулингизни тежаб қолган бўлардингиз. Ахир кўпчилик шундай қилади. Олтими, еттими, болаларни фарқлаш қийин.
- Тўғри, сиз пайқамасдингиз. Лекин ўғлим биларди-ку? Атиги уч доллар деб уни ёлғонга ўргатишни истамадим…

Фарзандларимизни болалигидан тўғрилик ва ростгўйликка ўргатайлик!
11.8K views04:28
Ochish/sharhlash
2021-12-15 06:00:05 ​​Ал-Хоразмийнинг ажойиб тенгламаси:

Риёзиёт олими ал-Хоразмийдан инсон ҳақида сўрашди. Олим шундай деди:
– Агар инсон яхши хулқ соҳиби бўлса, у 1 га тенг.
– Агар инсон ҳусн соҳиби бўлса, бирнинг ёнига нолни қўш = 10 бўлади.
– Агар инсон бой бўлса, яна бир нолни қўш = 100 бўлади.
– Агар насл-насабли бўлса, яна бир нолни қўш = 1000 бўлади.

– Агар 1 рақами, яъни хулқ йўқ бўлиб кетса, инсоннинг қиймати йўққа чиқиб, нолларнинг ўзи қолади = 000.
2.8K views03:00
Ochish/sharhlash
2021-12-14 19:36:05
#Cўз_ёш_лидерларга
#Ёшлар_форуми

Илк маротаба республика бўйлаб "Келажак лидерлари форуми" бўлиб ўтади

Форумнинг ҳудудий босқичлари эртага старт олади.

"Ўзбекистон ёшлари форуми" доирасида 15-18-декабрь кунлари “Келажак лидерлари” форуми бўлиб ўтади.

Форумнинг ҳудудий босқичлари Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ёшлар марказлари, марказий кутубхоналар, тадқиқот марказлари, маданият саройларида бўлиб ўтади.

Клуб аъзоларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича энг фаоллар республика Форумида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Форумнинг республика босқичи 20-21 декабрь кунлари Тошкент шаҳридаги ИННО технопаркида, 22 декабрь куни эса "Ёшлар ижод саройи"да бўлиб ўтади.

Давлат фуқаролик хизмати соҳасини ривожлантиришда Сизнинг ғояларингиз муҳим! Ўз сўзингизни баралла айтиш имкониятини қўлдан бой берманг!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
3.8K views16:36
Ochish/sharhlash
2021-12-14 18:41:26
Лидер бор ташкилотда ҳар бир жамоа мақсадни аниқ билади.

Унга етишиш учун бор кучи билан хизмат қилади.

Унинг устидан ўн нафар назоратчи керак эмас, у қачон раҳбар хонасининг чироғи ўчишини ва кетишини ҳам кутиб ўтирмайди.

Виждони унинг энг катта назоратчисидир.

"Лидерлар китоби"дан.

@otabek_khasanov
4.1K views15:41
Ochish/sharhlash
2021-12-14 06:00:05 ​​• Ким билан юрганингизга, ким билан дўст бўлаётганингизга аҳамият беринг. Чунки булбул гулга, қарға гўнгга қўнади.

• Вақт ва сабр тут баргини ипакка айлантиради.

• Гиналарни қалбингизда сақламанг. Бу гиналар ўзингиздан бошқа ҳеч кимга ҳалақит бермайди.

• Ёмон тасодифлар рўй бериб қолишига шай туринг. Балки сизда содир бўлаётган нарсалар яхшилик бўлиб чиқар.

• Дунёни ўзгартирадиган одам дунё уни ўзгартира олмайдиган одам бўлмоғи лозим...
1.2K views03:00
Ochish/sharhlash
2021-12-13 06:00:11 ​​Имом ал Бухорий:

“Илмдан ўзга нажот йўқ ва асло бўлган ҳам эмас”
5.2K views03:00
Ochish/sharhlash
2021-12-12 11:33:44
САККИЗЛИК

➀ Кексаларни узоқ умр кўрганлиги учунгина эмас, ҳаёт синовларига узоқ бардош бергани учун ҳам ҳурмат қилмоқ керак.

➁ Яхшигаям, ёмонгаям бирдек яхши кўринишга уринадиган одам энг хавфли одамдир.

➂ Сартарошни сувоқчи қилиб қўйсангиз, деворга совун кўпиги суртади. Этикдўзни сартарош қилсангиз, одамни бошига мих қоқади...

➃ Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!

➄ Дунёда меҳрдан арзон нарса йўқ. Бир оғиз ширин сўз, бир чимдим меҳр кимни ўлдирибди! Биз эса шуни ҳам бир-биримиздан аяймиз..

➅ Мушук ўзи итдан қочиб дарахтга чиқади-ю, яна дарахтдаги қушларга дағ-даға қилади...

➆ Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.

➇ Дарахт бир жойда кўкаради, дейишади. Тўппа-тўғри, бу гап дарахтларга жуда мос тушади. Одамларга эмас!

Ўткир Ҳошимов
12.0K views08:33
Ochish/sharhlash
2021-12-11 06:19:59 ​​Оз тинглашни биласизми?

Форобийдан: «Беҳуда сўзларни кўп гапирадиганларга қандай муносабатда бўлиш керак?» деб сўрашганда мутафаккир шундай жавоб берган экан:

«Кўп гапирганни оз тинглаш керак».
7.3K views03:19
Ochish/sharhlash
2021-12-10 07:17:04 "Сиёсий-маърифат соати" бошланди!

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" бошланди.

Мазкур ўқувни айни дамда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги саҳифасига ўтиб, ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
6.7K views04:17
Ochish/sharhlash
2021-12-10 06:00:06 ​​Дўстлар тўрт тоифага бўлинади, ⸺ деган экан бир донишманд.

- Айримлари овқатга ўхшайди: уларга ҳар куни эҳтиёж сезасиз.

-Айримлари дорига ўхшайди: уларга ўзингизни ёмон ҳис қилганингизда эҳтиёж сезасиз.

-Касаллик каби дўстлар бор: гаплашишни истамасангиз ҳам, ўзлари сизни қидирадилар.

-Ҳаво каби дўстлар бор: атрофингизда кўринмаса-да, аммо доим сиз билан...
9.5K views03:00
Ochish/sharhlash