Get Mystery Box with random crypto!

ЛГБТҚ ҳамжамияти аъзолари Ўзбекистон туризмига бойкот эълон қи | LGBT community in Uzbekistan

ЛГБТҚ ҳамжамияти аъзолари Ўзбекистон туризмига бойкот эълон қилишди.


ЛГБТҚ ҳамжамияти фаоллари тамонидан эълон қилинган Халқаро петицияда айтилишича: Мамлакат бир жинсли муносабатларни жиноят деб қарашни тўхтатмагунча, Ўзбекистонга туризмини бойкот қилишга чақирмоқда.

“Охирги пайтларда Ўзбекистон сайёҳлик рекламаси тарғиботи авжига чиқди. Ўзбекистон ҳукумати мамлакатни ранг баранг қизиқарли ва ҳатто ЛГБТҚ+ одамларининг саёҳати учун ҳам хавфсиз мамлакат сифатида тасвирлаган ютуберлар ва блогерларга пул толайди.

Аммо буларни ҳаммаси ҳақиқатдан йироқ болиши мумкин.

Ўзбекистон ҳозирги кунда дунёдаги ЛГБТҚ+ одамлари учун энг хавфли давлатлардан бири ҳисобланади.

Вояга этган эркаклар ўртасидаги келишув асосидаги жинсий алоқа жиноят ҳисобланади, уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади (Жиноят кодексининг 120-моддаси). Ўзбекистондаги шифокорлар нафақат ОИВ билан касалланган Гей Бисехуал ва Трансгендер одамлари ҳақида милицияга хабар беришади, балки мажбурий анал текширувларни ҳам ўтказадилар - бу судлар томонидан гомосексуал фаолиятнинг “исботи“ сифатида қабул қилинади.

БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси (OHCHR) ўзбошимчалик билан ҳибсга олишлар ва зўравонлик ҳолатлари тўғрисида хабарлар олди: Электр токи билан жазолаш, танани маълум бир қисмини куйдириш, тирноқларни юлиб олиш ва жинсий зўравонлик ҳолатлари, Ўзбекистон қамоқхоналари ва манзилли колонияларида, ҳукумат тепасида турганлар қўлида содир бўлаётган воқеаларнинг фақат бир кичик қисми холос.

ЛГБТҚ+ ҳамжамияти аъзоларига нисбатан содир этилган жиноятлар эса текширилмай кўпинча кўз юмилиб кетилади. ЛГБТҚ+ одамлари порахор милициячилар томонидан шантажга учраб тайёр ўлжа бўлиб қолмоқда. Ориентациясини ошкор қилган ЛГБТҚ+ одамлар эса нафақат давлатдан, балки ўз оила аъзолари тамонидан зўравонлик хавфи остида.

Шунга қарамай, БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Самарқандни 2023-йилги Жаҳон сайёҳлик пойтахти сифатида танлади.

Ўзбекистон ҳукуматига уларнинг ташвиқотини сотиб олмаётганингизни айтинг! ЛГБТҚ+ инсон ҳуқуқлари ҳурмат қилинмагунча, Ўзбекистонга туризмни бойкот қилинг!“ Дейилади мурожаат матнида.