Get Mystery Box with random crypto!

LGBT community in Uzbekistan

Telegram kanalining logotibi lgbt_ozbekiston — LGBT community in Uzbekistan L
Telegram kanalining logotibi lgbt_ozbekiston — LGBT community in Uzbekistan
Kanal manzili: @lgbt_ozbekiston
Toifalar: Yangiliklar , Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 959
Kanalning ta’rifi

Mamuriyatga Murojaat: 👉 @Murojaat_yuborish_bot
Kanal O'zbekiston va jahondagi jinsiy ozchilik vakillari yashash tarzini yoritish hamda ularning huquqlarini himoya qilish maqsadida LGBT jamoatchilik faollari tomonidan ochildi
Русский канал @LGBTQ_Uz_ru

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-08-18 16:38:31 LGBT community in Uzbekistan pinned «ЛГБТҚ ҳамжамияти аъзолари Ўзбекистон туризмига бойкот эълон қилишди. ЛГБТҚ ҳамжамияти фаоллари тамонидан эълон қилинган Халқаро петицияда айтилишича: Мамлакат бир жинсли муносабатларни жиноят деб қарашни тўхтатмагунча, Ўзбекистонга туризмини бойкот қилишга…»
13:38
Ochish/sharhlash
2022-08-18 13:37:26 ЛГБТҚ ҳамжамияти аъзолари Ўзбекистон туризмига бойкот эълон қилишди.


ЛГБТҚ ҳамжамияти фаоллари тамонидан эълон қилинган Халқаро петицияда айтилишича: Мамлакат бир жинсли муносабатларни жиноят деб қарашни тўхтатмагунча, Ўзбекистонга туризмини бойкот қилишга чақирмоқда.

“Охирги пайтларда Ўзбекистон сайёҳлик рекламаси тарғиботи авжига чиқди. Ўзбекистон ҳукумати мамлакатни ранг баранг қизиқарли ва ҳатто ЛГБТҚ+ одамларининг саёҳати учун ҳам хавфсиз мамлакат сифатида тасвирлаган ютуберлар ва блогерларга пул толайди.

Аммо буларни ҳаммаси ҳақиқатдан йироқ болиши мумкин.

Ўзбекистон ҳозирги кунда дунёдаги ЛГБТҚ+ одамлари учун энг хавфли давлатлардан бири ҳисобланади.

Вояга этган эркаклар ўртасидаги келишув асосидаги жинсий алоқа жиноят ҳисобланади, уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади (Жиноят кодексининг 120-моддаси). Ўзбекистондаги шифокорлар нафақат ОИВ билан касалланган Гей Бисехуал ва Трансгендер одамлари ҳақида милицияга хабар беришади, балки мажбурий анал текширувларни ҳам ўтказадилар - бу судлар томонидан гомосексуал фаолиятнинг “исботи“ сифатида қабул қилинади.

БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси (OHCHR) ўзбошимчалик билан ҳибсга олишлар ва зўравонлик ҳолатлари тўғрисида хабарлар олди: Электр токи билан жазолаш, танани маълум бир қисмини куйдириш, тирноқларни юлиб олиш ва жинсий зўравонлик ҳолатлари, Ўзбекистон қамоқхоналари ва манзилли колонияларида, ҳукумат тепасида турганлар қўлида содир бўлаётган воқеаларнинг фақат бир кичик қисми холос.

ЛГБТҚ+ ҳамжамияти аъзоларига нисбатан содир этилган жиноятлар эса текширилмай кўпинча кўз юмилиб кетилади. ЛГБТҚ+ одамлари порахор милициячилар томонидан шантажга учраб тайёр ўлжа бўлиб қолмоқда. Ориентациясини ошкор қилган ЛГБТҚ+ одамлар эса нафақат давлатдан, балки ўз оила аъзолари тамонидан зўравонлик хавфи остида.

Шунга қарамай, БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Самарқандни 2023-йилги Жаҳон сайёҳлик пойтахти сифатида танлади.

Ўзбекистон ҳукуматига уларнинг ташвиқотини сотиб олмаётганингизни айтинг! ЛГБТҚ+ инсон ҳуқуқлари ҳурмат қилинмагунча, Ўзбекистонга туризмни бойкот қилинг!“ Дейилади мурожаат матнида.
1.9K views10:37
Ochish/sharhlash
2022-08-16 09:48:36 ​​Полиция таҳдидидан кейин бир жинсли оила Россияни тарк этди.


Санкт-Петербурглик фаоллар Виктория Беляева ва Марина Аркуша ижтимоий тармоқларда тазйиқ ва полиция ходимлари томонидан таҳдид қилинганидан сўнг Россияни тарк этишган.

Россиядаги бир жинсли оилалар жамият ва давлат томонидан камситиш ва гомофобияга дуч келишда давом этмоқда.

Виктория ва Марина ҳам худди шундай вазиятга тушиб қолишди. Улар узоқ вақт бирга яшаб, қизларини тарбиялашди, бироқ яқинда ҳуқуқ-тартибот идораларининг жиддий эътиборига тушди .

Қизларнинг ўзлари фаол бўлиб, сўнгги пайтларда урушга қарши фаолликда фаол қатнашиб, Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни очиқ танқид қилишган. Масалан, улар ўзларининг ижтимоий тармоқларида урушга қарши плакатлар билан фотосуратларни нашр этишди - уларнинг қизи Элис ушбу фотосуратлардан бирида.

Июнь ойи бошида Виктория Беляеванинг шахсий маълумотлари ҳукуматпараст телеграм каналига сизиб чиқди, шундан сўнг унга таҳдид ва ҳақоратлар ёзилган кўплаб хабарлар кела бошлади. Бундан ташқари, фойдаланувчилар оиланинг уй манзилини ҳам жойлаштирган. Ва июль ойининг охирида, уларнинг уйининг кириш қисмида “бу квартирадаги лезбиянларга ўлим“ ёзуви бўлган варақа пайдо бўлди.

Кейин Виктория полицияга мурожаат қилишга қарор қилди, аммо ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан ҳеч қандай жавоб олмаган. Бунинг ўрнига, бир неча кундан кейин васийлик органлари ва полиция уларнинг уйига текширув қоғози билан келишди. Кейин улар Виктория ва Марина вояга этмаганлар ўртасида “ЛГБТ тарғиботи“ билан шуғулланишларини айтишди.

Эртаси куни фуқаролик кийимидаги эркак оилага келиб, ўзини жиноят қидирув бўлими ходимиман деб таништириб, фаоллар фаолиятига оид саволларни бера бошлади. Кейин Марина ва Виктория вазият кескинлаша бошлаганини тушунишди ва шунинг учун ўзларининг хавфсизлиги ва қизларининг хавфсизлиги учун Россияни тарк этишга қарор қилишди.

Агар қизлар Россияни тарк этишга қарор қилмаганларида, бу воқеа қандай тугаши мумкинлигини ким билади. Улар қизини оиладан олиб қўйишларига ҳаракат қилишлари ва қизларнинг ўзлари урушга қарши ҳаракатлар учун ҳибсга олиниши мумкин.
758 viewsedited  06:48
Ochish/sharhlash
2022-08-02 21:42:04 Зеленский ҳукуматдан фуқаролик шерикликларини рўйхатдан ўтказиш имкониятини кўриб чиқишни сўради


Украина Президенти Владимир Зеленский, бош вазир Денис Шмигалга ЛГБТ вакилларининг фуқаролик шериклигини рўйхатдан ўтказишига рухсат бериш масаласини кўриб чиқиш илтимоси билан мурожаат қилди.

Бу ҳақида Зеленскийнинг, Украинада бир жинсли никоҳларни қонунийлаштиришга чақирувчи Ҳукумат порталидаги петицияга жавобида айтилди. Петиция аллақачон 28 мингдан зиёд имзо тўплади.

Президент мурожаат (Петиция) ни имзолаган барчага фаол фуқаролик позицияси учун миннатдорчилик билдирди.

«Замонавий дунёда демократик жамият даражаси, жумладан, барча фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлашга қаратилган давлат сиёсати орқали ўлчанади. Ҳар бир фуқаро фуқаролик жамиятининг ажралмас қисмидир, у Украина Конституциясида мустаҳкамланган барча ҳуқуқ ва эркинликларга эга. Барча одамлар эркин ва ўз қадр-қиммати ва ҳуқуқлари бўйича тенгдирлар. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ажралмас ва дахлсиздир», деди Зеленский ўз жавобида.

Президент шуникдек, Оила кодексига кўра, оила жамиятнинг бирламчи ва асосий маркази бўлиб, у биргаликда яшайдиган, умумий ҳаёт билан боғланган, ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлган шахслардан иборат эканлигини эслатди.

«Украина Конституциясига кўра, никоҳ аёл ва эркакнинг эркин розилигига асосланади. Украина Конституцияси уруш ҳолати ёки фавқулодда ҳолат даврида ўзгартирилиши мумкин эмас . Шу билан бирга, ҳукумат инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ўрнатиш ва таъминлаш бўйича ишлар доирасида Украинада рўйхатга олинган фуқаролик шериклигини қонунийлаштириш вариантларини ишлаб чиқди», — деди Зеленский.
1.2K viewsedited  18:42
Ochish/sharhlash
2022-08-01 00:28:20 АҚШнинг Ўзбекистондаги янги елчиси ЛГБТ ҳуқуқларини қўллаб-қувватлашини айтди. "АҚШнинг Ўзбекистондаги янги елчиси Жонатан Генник Сенатдаги нутқи давомида "ноанъанавий" жинсий ориентацияга ега шахслар (ЛГБТҚИ+), шунингдек, диний озчиликлар ва аёллар ҳуқуқларини…
1.2K viewsedited  21:28
Ochish/sharhlash
2022-08-01 00:27:50 АҚШнинг Ўзбекистондаги янги елчиси ЛГБТ ҳуқуқларини қўллаб-қувватлашини айтди.

"АҚШнинг Ўзбекистондаги янги елчиси Жонатан Генник Сенатдаги нутқи давомида "ноанъанавий" жинсий ориентацияга ега шахслар (ЛГБТҚИ+), шунингдек, диний озчиликлар ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни қўллаб-қувватлашини айтди" - Podrobno.uz хабар килади.

"Биз ушбу ишланмаларни мамнуният билан қабул қиламиз ва Ўзбекистон билан инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, демократик бошқарув ва тенг ҳуқуқли иқтисодий ўсишни тарғиб қилувчи ислоҳотларни амалга оширишда ҳамкорлик қиламиз. Diplomat сифатида мен ўзим муносабатларни ўрнатиш, дипломатик жараёнларда иштирок етиш қудратини, шунингдек, бу шахсларга ҳам, умуман фуқаролик жамиятига қандай фойда келтириши мумкинлигини ҳис қилдим. Мен Ўзбекистон таълим тизимини мустаҳкамлаш ва алмашинув имкониятларини кенгайтириш бўйича илгари сурилган муҳим ташаббусларни давом еттириш ва такомиллаштириш бўйича ҳаракат қиламан. Бу таъсирчан саъй-ҳаракатлар Ақш ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар мустаҳкамланганидан далолат беради", - деди у.

"Мен Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорлигимизни кенгайтириш ва чуқурлаштириш, ислоҳотларга содиқ қолиш учун ҳаракат қиламан. Мен жавобгар демократик институтлар, ривожланаётган фуқаролик жамияти ва мустақил оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни рағбатлантираман, айниқса, енг заиф ва изоляция қилинганлар, шу жумладан аёллар, диний озчиликлар ва ЛГБТҚИ+" – таъкидлади у - деб Podrobno.uz мухбири хабар беради.

Ўзбекистон ҳамон Марказий Осиёдаги гомосексуалликни декриминаллаштирмаган икки давлатдан бири бўлиб қолмоқда (иккинчиси Туркманистон). Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг "содомия" (бесоколбозлик) деб номланган 120—моддаси, яъни еркакнинг жинсий еҳтиёжларини еркак билан зўравонликсиз қондириш бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бугунга қадар ҳамма бу мақола амалда қўлланилмайди деп хисоблаган, бироқ Ўзбекистонда 44 киши "Бесоколбозлик (содомия)" жиноят кодексининг 120-моддаси билан беш йил давомида (2016-2020) судланган екан. Бу ҳақда Qalampir.uz нашри хабар берди, ички ишлар вазирлигининг жазони ижро етиш Бош бошқармасига мурожаат қилган ҳолда.

Агар сиз халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларининг узоқ муддатли ҳисоботларини кўриб чиқсангиз, мамлакатда гомофобия даражаси қанчалик баланд еканлигини, шунингдек ушбу мақола кўпинча ишлатилган ва ҳанузгача ЛГБТ одамларини нафақат гомофобик одамлар томонидан, балки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан хам шантаж қилиш ва товламачилик мақсадида ишлатилаётганини кўришингиз мумкин.

30 май 2022 йили Марказий Осиёда Инсон ҳуқуқлари ассоциацияси (AHRCA), Саломатлик, ҳуқуқлар, гендер ва жинсий хилма-хиллик бўйича Евроосиё коалицияси (EKOM) ва Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорлик (IPHR) билан ҳамкорликда хисобот нашр этилди.
1.0K viewsedited  21:27
Ochish/sharhlash
2022-07-31 01:11:46 ​​Малта ЛГБТ сайёҳлари учун энг хавфсиз мамлакатга айланди. ЛГБТҚ сайёҳлари учун энг хавфсиз давлатлар, улар камситиш ва зўравонликка дучор бўлиш эҳтимоли кам бўлган, мамлакатлар аниқланди. Бундай хулосага келишда, "Ekspress Merchant Machine" томонидан…
642 views22:11
Ochish/sharhlash
2022-07-30 19:53:09 Рўмол ўраш ҳақи учун эркинлик ва демократияни талаб қилганлар бироқ Европадаги каби яшашни хоҳлайдиганлар Европага даф бўлишсин деб ёзишяпти, демократия фақат менга деб . Бу одамлар демократияга қарши эканликларини ҳам ёзадилар, чунки демократия бу ЛГБТ эмиш. Хўш, унда рўмол ўраш тақиқланганда нега демократияни талаб қиляпсиз? Сиз Европадаги каби яшашни хоҳламайсизми? Европада сизга нима ёқмайди? биздагидек коррупция йўқ, у ерда президентлар, бош вазирлар ўз сайловчиларига бўйсунади, у ерда инсон ҳуқуқлари ҳурмат қилинади, у ерда хусусий мулк кафолатланган... буларнинг ҳаммаси сизга керак эмасми? агар сизга керак бўлмаса, сиз ё аҳмоқсиз ёки коррупцияни, қашшоқликни, бизда мавжуд бўлган барча даҳшатларни афзал кўрасиз.

Таҳлилчи Анвар Назир
772 views16:53
Ochish/sharhlash
2022-07-28 21:28:25 Сиз ҳам ЛГБТ ҳуқуқлари бўйича кўнгилли бўлишни ва ўз ҳиссангизни қўшишни истайсизми? Унда Каналимизга ЛГБТҚ+ йўналиши бўйича соғлик, ҳавфсизлик ва илмий маълумотлар ҳамда ЛГБТҚ Янгиликларини Ўзбек тилига таржима қилган ҳолда манбаси билан бирга, бизнинг @Murojaat_yuborish_bot ботига юборинг. Биз кўриб чиқиб жойлаймиз. Ўз ҳиссангизни қўшинг.
994 views18:28
Ochish/sharhlash
2022-07-28 21:00:57 ​​Малта ЛГБТ сайёҳлари учун энг хавфсиз мамлакатга айланди.


ЛГБТҚ сайёҳлари учун энг хавфсиз давлатлар, улар камситиш ва зўравонликка дучор бўлиш эҳтимоли кам бўлган, мамлакатлар аниқланди.

Бундай хулосага келишда, "Ekspress Merchant Machine" томонидан олиб борилган тадқиқотларга асосланган.

Тадқиқот муаллифлари маълум бир мамлакатда бир жинсли никоҳ қонунийми ёки йўқлигини таҳлил қилдилар, шунингдек, ЛГБТҚ+ га қаратилган нафрат жиноятлари ва ифодалар индекси бўйича мамлакатлар рейтингини ўргандилар.

Якунда, рейтингда 2017-йилда бир жинсли никоҳга рухсат берилган Малта биринчи ўринни эгаллади ва мамлакат ЛГБТҚ+ ҳуқуқлари ва қонунчилик бўйича Европада ҳам биринчи ўринни эгаллади. Хусусан, Малтада трансгендер одамларга тиббий аралашувисиз қонуний жинсини ўзгартиришга рухсат берилган ва у Европада конверцион терапияни («ЛГБТҚ+ одамларини анъанавий йўналишга қайта мажбуран ўтказиш») тақиқлаган биринчи давлат ҳам бўлди.

ЛГБТҚ+ сайёҳлари учун энг хавфсиз дам олиш масканлари рейтинги:

1. Малта

2. Чили

3. Люксембург

4. Бельгия

5. Швеция

6. Янги Зеландия

7. Франция

8. Ирландия

9. Буюк Британия

10. Канада
987 views18:00
Ochish/sharhlash