Get Mystery Box with random crypto!

Зеленский ҳукуматдан фуқаролик шерикликларини рўйхатдан ўткази | LGBT community in Uzbekistan

Зеленский ҳукуматдан фуқаролик шерикликларини рўйхатдан ўтказиш имкониятини кўриб чиқишни сўради


Украина Президенти Владимир Зеленский, бош вазир Денис Шмигалга ЛГБТ вакилларининг фуқаролик шериклигини рўйхатдан ўтказишига рухсат бериш масаласини кўриб чиқиш илтимоси билан мурожаат қилди.

Бу ҳақида Зеленскийнинг, Украинада бир жинсли никоҳларни қонунийлаштиришга чақирувчи Ҳукумат порталидаги петицияга жавобида айтилди. Петиция аллақачон 28 мингдан зиёд имзо тўплади.

Президент мурожаат (Петиция) ни имзолаган барчага фаол фуқаролик позицияси учун миннатдорчилик билдирди.

«Замонавий дунёда демократик жамият даражаси, жумладан, барча фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлашга қаратилган давлат сиёсати орқали ўлчанади. Ҳар бир фуқаро фуқаролик жамиятининг ажралмас қисмидир, у Украина Конституциясида мустаҳкамланган барча ҳуқуқ ва эркинликларга эга. Барча одамлар эркин ва ўз қадр-қиммати ва ҳуқуқлари бўйича тенгдирлар. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ажралмас ва дахлсиздир», деди Зеленский ўз жавобида.

Президент шуникдек, Оила кодексига кўра, оила жамиятнинг бирламчи ва асосий маркази бўлиб, у биргаликда яшайдиган, умумий ҳаёт билан боғланган, ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлган шахслардан иборат эканлигини эслатди.

«Украина Конституциясига кўра, никоҳ аёл ва эркакнинг эркин розилигига асосланади. Украина Конституцияси уруш ҳолати ёки фавқулодда ҳолат даврида ўзгартирилиши мумкин эмас . Шу билан бирга, ҳукумат инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ўрнатиш ва таъминлаш бўйича ишлар доирасида Украинада рўйхатга олинган фуқаролик шериклигини қонунийлаштириш вариантларини ишлаб чиқди», — деди Зеленский.