Get Mystery Box with random crypto!

​​Малта ЛГБТ сайёҳлари учун энг хавфсиз мамлакатга айланди. | LGBT community in Uzbekistan

​​Малта ЛГБТ сайёҳлари учун энг хавфсиз мамлакатга айланди.


ЛГБТҚ сайёҳлари учун энг хавфсиз давлатлар, улар камситиш ва зўравонликка дучор бўлиш эҳтимоли кам бўлган, мамлакатлар аниқланди.

Бундай хулосага келишда, "Ekspress Merchant Machine" томонидан олиб борилган тадқиқотларга асосланган.

Тадқиқот муаллифлари маълум бир мамлакатда бир жинсли никоҳ қонунийми ёки йўқлигини таҳлил қилдилар, шунингдек, ЛГБТҚ+ га қаратилган нафрат жиноятлари ва ифодалар индекси бўйича мамлакатлар рейтингини ўргандилар.

Якунда, рейтингда 2017-йилда бир жинсли никоҳга рухсат берилган Малта биринчи ўринни эгаллади ва мамлакат ЛГБТҚ+ ҳуқуқлари ва қонунчилик бўйича Европада ҳам биринчи ўринни эгаллади. Хусусан, Малтада трансгендер одамларга тиббий аралашувисиз қонуний жинсини ўзгартиришга рухсат берилган ва у Европада конверцион терапияни («ЛГБТҚ+ одамларини анъанавий йўналишга қайта мажбуран ўтказиш») тақиқлаган биринчи давлат ҳам бўлди.

ЛГБТҚ+ сайёҳлари учун энг хавфсиз дам олиш масканлари рейтинги:

1. Малта

2. Чили

3. Люксембург

4. Бельгия

5. Швеция

6. Янги Зеландия

7. Франция

8. Ирландия

9. Буюк Британия

10. Канада