Get Mystery Box with random crypto!

Озгина статистика, Козоғистондаги тўполонлар негизи ва нимага | Yamakasi

Озгина статистика, Козоғистондаги тўполонлар негизи ва нимага улар айнан газ конлари ишчилари забастовкаларидан бошлангани тушунарлироқ бўлиши учун.

Тенгиз кони эгалари: 20% — махаллий (хусусийлаштирилган) КазМунайГаз, 80% — Chevron (АҚШ), ExxonMobil (АҚШ), ЛукАрко (Россия);

Кашаган кони: 16.88% — КазМунайГаз, 83.13% — Eni (Италия), ExxonMobil (АҚШ), Shell (Великобритания), Total (Франция), CNPC (Хитой), Inpex (Япония);

Карачаганак кони: 10% — КазМунайГаз, 90% — Eni (Италия), Shell (Великобритания), Chevron (АҚШ), Лукойл (Россия).

Ушбу ракамлардан қатор хулосалар чиқаришимиз мумкин:

«Қозоғистондаги қўзғолон — ташқаридан (Россиядан/АҚШдан/Европадан/Хитойдан) уюштирилган» тезиси маъносини йўқотяпти (намойишлар пайтида АҚШ ва Европа ОАВларидаги "ланж" реакция бунга қўшимча тасдиқ). Чунки «соққа келиб турган» жойда тўполонлар уюштирилмайди. Қозоғистонда эса соққа хаммага — Россияга хам, Европага хам, АҚШга хам, Хитойга хам, қозоқ элитасига хам оқиб келиб турганини кўряпмиз. Фақат қозоқ ахолисига эмас. Шунга хам намойишчиларнинг талабларидан бири — табиий ресурсларнинг национализацияси (махаллийлаштирилиши) эди.

Давлат муассасаларининг (масалан, конларнинг) хусусийлаштирилиши (хатто "ривожланган давлатлар" компаниялари томонидан) — хар доим хам ўша муассаса ишчилари хаёт даражаси ва мехнат шароити яхшиланишига олиб келавермайди. Аксинча, ўша муассаса хизматлари ва махсулотлари нархларини оширади.