Get Mystery Box with random crypto!

Мана бу мен яшаб турган Жанубий Кореядаги Чунгжуда шаҳри. Бу ҳ | Yamakasi

Мана бу мен яшаб турган Жанубий Кореядаги Чунгжуда шаҳри. Бу ҳудудлар уйимиздан 500 метр радиусда жойлашган. Иккита яшил ҳудудда барча спорт турлари учун майдончалар бор.

Югуриш майдонида ёш-у қари эрта тонгда ва кечга югуришади. Ёшлар тушдан сўнг ўзлари ёқтирган спорт тури билан шуғулланади. Энг кичкина ёшдагилар учун ҳам майдончалар мавжуд.

Анави кичик думалоқлар эса мактаблар. Уларнинг ҳам майдонлари очиқ бўлади ва хоҳлаганча ўйнаш ёки спорт билан шуғулланиш мумкин.

Агар "дом" ҳисобида айтадиган бўлсак, шу икки майдонга 20тадан 40тача дом кеца керак, аммо бу жойлар халқ учун шунинг учун бузилмайди.

Кейин дарахтларнинг кўплиги ҳам сизни ҳурсанд қилади.

Биз ёшларни спортга қизиқтирмоқчи бўлсак, ва узоқ умр кўришни хоҳласак мана шундай майдончалар сонини кескин кўпайтиришимиз зарур.

Кейин бу жойлар соат 12гача чироқлар билан ёритилади. Демак ёшларда дискотека, компютер клубларидан ташқари спорт билан шуғулланиш учун имконият бор.

Обуна бўлинг: @Erkin_Hasan