Get Mystery Box with random crypto!

​​Салом, дўстлар, сизлар учун ажойиб янгилик! Биз @madnifique | Yamakasi

​​Салом, дўстлар,
сизлар учун ажойиб янгилик!

Биз @madnifique билан биргаликда Е. Замятиннинг "Биз" асари таржимаси устида ишни бошладик.
Дунёнинг энг машҳур антиутопияларидан бўлмиш "Биз" -  биринчи антиутопик асарлардан бири бўлиб, у биз билган саноқсиз ёзувчиларни ўзининг дурдона асарларини ёзишга илҳомлантирган.
Айтишларича, Олдос Хаксли ўзининг "Ажиб янги дунё" номли асарини айнан Е. Замятиннинг "Биз" асаридан илҳомланиб ёзган. "Биз"сиз Жорж Оруэллнинг машҳур "1984" асари ҳам мавжуд бўлмас эди.

Мадина менга ушбу мутлақ нотижорий мақсадларда амалга оширилаётган лойиҳада бирга ишлашни таклиф қилганида, жуда ҳам хурсанд бўлдим, негаки жамиятимизда китобхонликни тарғиб қилиш учун ўзининг ҳам маънавий, ҳам моддий ёрдамини аямайдиган инсонлар борлигини кўриб хурсанд бўлмаслик имконсиз.

Яқин кунларда асарнинг аудиокитоб кўринишини @madnifique каналида эълон қилишни бошлаймиз ва унинг тўлиқ электрон шакли таржима тугалланиши билан барча китобхонларга бепул тақдим этилади. 

Яхши китоблар ўқишда ва дунёқарашингизни кенгайтиришда чарчаманг, дўстлар!

@readnroll