Get Mystery Box with random crypto!

​​Қадимги Римда, кўплаб антик давлатларда бўлгани каби, ёзма қ | Yamakasi

​​Қадимги Римда, кўплаб антик давлатларда бўлгани каби, ёзма қонунлар мавжуд бўлмаган. Муаммоли вазиятларда сенат-оқсоқоллар кенгаши чақирилиб, асрий “урф-одат”ларга кўра муаммо ҳал этилган. Сенат аъзоларини хеч ким сайламаган. Улар жуда қари бўлишларидан ташқари, асосан бой ва зодагон римликлардан ташкил топган эдилар. Бу қонун чиқаришнинг жуда консерватив шакли бўлиб, демократик принципларнинг бузилишига сабаб бўлар эди. Айниқса, бу нарса патрицийлар ва плебейлар (зодагонлар ва оддий аҳоли) ўртасидаги муаммоларни ҳал этишда адолат мувозанатини бузилишига олиб келаверган.

Вақтлар ўтиши билан, плебейлар сенаторлардан “урф-одат”ларни ёзиб қўйишни талаб қилишган. Бу талаб қуйидаги икки сабаб туфайли инқилобий аҳамиятга эга эди:

1. Одамлар ўзлари амал қиладиган қонунларни билишни исташган. Қонунларни билиш қонунни бузиб, жазога учрамасликнинг ягона йўли;

2. Одамлар зодагон сенаторлар қонунларни ўзлари истагандек тарзда ўзгартиришларини ёки унутиб қўйишларини исташмаган.

Шу тариқа машҳур “12 Жадвал Қонунлари” вужудга келган. Айнан шу жадвал тузилганидан кейин римликлар Сенат ишлаб чиққан қонунлар жуда бешавқат ва адолатсиз эканлигини тушуниб етишган ва уни ўзгартириш учун секин-асталик билан бўлсада, ҳаракат қилишган. Қонунларнинг яхши ёки ёмон эканлигини билиш, унга амал қилиш ва адолатни сақлаш учун уларни албатта ёзиб, белгилаб қўйиш лозим. Албатта, “12 Жадвал Қонунлари” негизда конституция эмас эди лекин у замонавий дунё конституциялари учун энг яхши хамиртуруш бўла олади.

Тарихни яхши билганлар, римликлардан аввал ҳам ёзма қонунлар (Хаммурапи, Драгон ёки Солон қонунлари) мавжуд бўлганини билишади. Аммо Римдагина қонунлар биринчилардан бўлиб аҳоли талаби билан ёзилган. Аввалги ҳолатларни барчасида қонунлар ҳукмдорлар томонидан ёзилган эди.

Конституция давлатнинг эмас, халқнинг эҳтиёжи ҳисобланади. Унинг асосий вазифаси эса, давлатнинг қудратини чегаралаб, халқ манфаатларига хизмат қилишдир.

Шундай
бир ғалати парадокс бор: Кўп гапирилган гапнинг қадри қолмайди. Ёки, бирор нарсани жуда кўп такрорлаш баъзида акс таъсир кўрсатиши ва уни унутишга сабабчи бўлиши илмий исботланган. Эсимни таниганимдан бери Мустақиллигимиз рамзи, Қомусимиз, Давлатчилигимиз таянчи каби сифатлар бериб кўкларга кўтарилган конституциямизга кеча 28 йил бўлди. Вақти келиб, бу кунни қанчалик муҳим ва қадр-қиймати баландлигини барчамиз тушуниб етамиз деган умиддаман. Ана ўшанда катта тантаналар билан бу кунни нишонлайверамиз.

Байрамингиз муборак бўлсин!

P/S
: Пост кеча чиқиши керак эди. Байрамона кайфият келишини кутиб, кеч қолиб кетдик . . .