Get Mystery Box with random crypto!

#Президент_қарори Касаначиларга ажратиладиган субсидия миқдо | Huquqiy axborot | Lex.uz

#Президент_қарори

Касаначиларга ажратиладиган субсидия миқдори оширилади

“Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–376-сон, 21.09.2022 й.) қабул қилинди

2022 йил 1 октябрдан, жумладан:

касаначига ажратиладиган субсидия миқдори БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн сўмдан 4,5 млн сўмгача) оширилади;

“Аёллар дафтари”даги камида 5 та ишсиз хотин-қизларни касаначилик асосида ишга қабул қилган тадбиркорлар томонидан давлат мулкидаги бино ва иншоотларни ижарага олишда ижара ҳақи 50 фоиз миқдорда ундирилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6202958