Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳукумат_қарори Ҳукумат қарори (513-сон, 20.09.2022 й.) била | Huquqiy axborot | Lex.uz

#Ҳукумат_қарори

Ҳукумат қарори (513-сон, 20.09.2022 й.) билан Қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун нодавлат таълим ташкилотларига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан бир марталик субсидия ажратиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

Регламентга кўра, субсидия нодавлат таълим ташкилотларига қуйидаги мақсадларда ажратилади:

бино ва ўқув хоналарини замонавий ахборот коммуникация технологиялари, мебель, асбоб-ускуналар, ўқитишнинг техник воситалари билан жихозлашга;
зарур дарсликлар, ўқув-методик адабиётлар ва бошқа кутубхона-ахборот ресурслари ҳамда воситалари билан таъминлаш, таълим жараёнини ташкил этишга жалб этиладиган педагог кадрлар меҳнатига ҳақ тўлашга.

Нодавлат таълим ташкилоти субсидия олиш учун календарь йилнинг ҳар чораги биринчи ойининг 10 санасигача ЯИДХП орқали мурожаат қилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/6200270