2020-08-03 06:16:11
Никита Макаренко ёзяпти, Маҳалла институти умуман ишламаяпти. Бу худди доимий двигателнинг ишламаслиги билан бир хил. У термодинамика қонунларига бўйсунмаяпти. У аввалдан ишламаган, ишламаяпти ва буёғига ҳам ишламайди.
Маҳалла бу - на давлат тузилмаси, на фуқаролик жамияти. У на касби, на назарияси, на методикаси бўлган ходимлар фаолият олиб борувчи ташкилот.
Ижтимоий ҳимоя билан профессионаллар шуғулланади. Шундай касб бор - ижтимоий ишчи. У алоҳида шахслар билан ишлашни билади, низоларни ҳал қилади, муҳтожларни кузатиб боради.
Агар бизда ижтимоий ҳимоя билан шуғулланадиган профессионал тизим бўлганида эди, унда аллақачон рўйхат ҳам, ечим ҳам, методлар ҳам бўлар эди.
Мен замонавий шаҳарда маҳалланинг ўрнини умуман кўрмаяпман.
Умид қиламанки, пандемиядан кейин тегишли хулосалар чиқарилади ва маҳалланинг ижтимоий ҳимоядаги ўрнини профессионал одамлардан иборат профессионал тизим эгаллайди.
Юқоридаги фикрларга 100% қўшиламан ва қўллаб қувватлайман, маҳалла институти ҳеч қачон ишламаган, ишламайди ҳам, истаган инсондан сўранг, қандайдир ижтимоий сўровнома ўтказилсин, ўзингизга савол беринг бутун бошли сўнгги 20 йил давомида Маҳалла институни ҳаётингиздаги ўрнини сезганмисиз ...
Грузия президенти Михаил Саакашвилини бир интервьюсида кўрган эдим, у президентликка келгач барча қилган реформалари билан бир қаторда давлат бюджети ҳисобига яшовчи ва иш самарадорлигини аллақачон йўқотган ташкилотларни кескин қисқартириб, тугатиб юборгани ҳақида гапирган эди.
Маҳалла институти ростдан ишламаяпти, келинг тан олайлик, раҳбарият ҳам буни ич-ичидан сезиб, билиб турибди. Ва умуман, нафақат Маҳалла институти, назаримда қолган бюджетдан пул олувчи ташкилотлар фаолиятлари - Юксалиш, Оила, Ёшлар иттифоқи, давлат ва хомийлик хисобига кун кураётган футбол жамоалари, Нуроний жамғармаси, Савдо-саноат палатаси, Деҳқон, томарқа ва фермер хўжаликлари, Қишлоқ вазирлиги қошидаги картошка, сабзи билан бошланадиган турли уюшмалар, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Маданият вазирлиги (товба, XXI асрда маданият вазирлигига бало борми, дейдиган одам йўқ), Ахборот-технологияларини ривожлантириш вазирлиги (барибир ишламаяпти), каби юзлаб ташкилотлар фаолиятлари жуда кучли ички ва халқаро мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилиб, xодимларга 4-6 ойлик компенсация пули берилиб, тугатилиши керак, нега иш самарасидан на давлатга на жамиятга фойдаси бўладиган ташкилотларга ҳар йили миллиардлаб маблағ ажратишимиз керак ...
Давлат ички фаолиятда чекланиб, бор урғуни ташқи фаолият(ички иқтисодий) билан шуғилланишга қаратиши, халқ ва давлат ўртасидаги керакмас ташкилотлар фаолиятини бутунлай тугатиши лозим ... Ва мен ҳам умид қиламан яқин келажакда бу масала албатта ўрганиб чиқилади.
_
Юқоридагилар ўта шахсий фикрларим ва ҳеч қандай асосга эга бўлмаслиги мумкин!
7.9K viewsedited 03:16