Get Mystery Box with random crypto!

Турлича дунёлар томон ҳаракатланаётган Эстония ва Ўзбекистон ҳ | Dizayner kundaligi

Турлича дунёлар томон ҳаракатланаётган Эстония ва Ўзбекистон ҳақида

Кеча Эстония бош вазири Юри Ратас Porto Franco компаниясига имтиёзли давлат кредити ажратишда гумонлангани учун истеъфо берган. Кулманг, уларда шунақа.

Юри Ратас ўзини айбдор деб билмасада, Прокуратура ўтказаётган суриштирувларга таъсир ўтказмаслик учун шундай қарорга келган.

Гумонланишича, Porto Franco
компанияси Марказчилар партиясига 1 млн.евро хайрия амалга оширган. Porto Franco компанияси айни вақтда йўл қурилиши тендерини қўлга киритган ва бунинг учун давлатдан имтиёзли кредит ваъдасини олган. Шу икки ҳодисани терговчилар пора беришга уриниш ва пул ювиш дея баҳоламоқдалар.

Эстонияда юз бераётган бу жараёнларни ўзимиздаги параллеллар, манфаатлар ва имтиёзлар анқиб турган, эълон қилинаётган ва яширин қарорлар, фармойишлар билан бир солиштиринг. Эстончасига иш тутилса, ҳар куни ўнлаб иш қўзғотиш мумкин, нима дедингиз?

Шунинг учун ҳам Эстония эмасмиз ва шунинг учун ҳам 30 йил аввал бир макондан чиққан бўлсак-да, улар Европанинг, биз учинчи дунёнинг бир қисмига айландик.

@the_bankiroff