Get Mystery Box with random crypto!

–Истасангиз ўзингизни тарозингизда тортиб беришим мумкин. –Ёғл | 📚 🇺🇿Ҳикоя ва қиссалар 🇺🇿 📚

–Истасангиз ўзингизни тарозингизда тортиб беришим мумкин.
–Ёғларчи? Тозами ишқилиб, ё махаллий тадбиркорлар қадоқлаганми?
–Йўғе, ёзувига қаранг, Тошкенники?
–Ёзувни ёпиштириб қўяверасан–да!–харидор шубхали нигохи билан қизга тикилди.
–Амаки, ишонмасангиз бошқа жойдан сотиб олинг!–Гуласал ғалати харидорга юзланди.–Сизга мажбурлаб сотмаяппизку.
–Ўзим биламан қаердан олишни.–бояги одам яна махсулотларни томоша қилганча дўкон бўйлаб юра бошлади.–Бир қоп шакар, ўнтадан семичка ёғи ва оқ ёғ берасан, беш литрлигидан. Вермишелингдан бир каробка оламан. Шкалатларингни манавини, манавинисини, кейин хув анавинисидан бир қутидан бер. Колаларингдан уч хил қилиб ўнта блок берасан. Кир совун йигирмата, сода йигирмата, хўш, ўнта дрож берасан. Яна, икки хил колбаса оламан, тўрт палкадан. Манави сирдан бешта каробка бер.
Мубина у кўрсатган хар бир махсулотнинг номини ва миқдорини ёзиб ола бошлади.
–Манави чучварангданам ўн пакет берасан. Икки каробка печение оламан. Йўқ, уч каробка, битта вафли каробкаям қўшиб қўй. Хмм, яна нима олмоқчийдим. Ха, айтганча, кришкангдан эллик пакетча, шампун ўнта, ироқи совун ўнта. Ёзиб бўлдингми?
–Бўлдим.
–Бўпти, шуларни ажратиб беринглар унда.
–Тоға, машинадамисиз?–сўради Мубина.
–Ха, кўтариб кетмайману шунча нарсани?
–Унда, бозор томондан кириб келинг, подвалдан олиб чиқиб бераман.
–Подвалдаям шу нарсаларми? У ёқдагилари ўқлама эмасми?
–Хамаси бир хил тоға!
–Бўпти, айланиб ўтаман унда.
–Гуласал, кўчага қараган эшикни ёпиб қўй, биз йўғимизда кимдир кирволмасин.
Қизлар рўйхат бўйича махсулотларни подвалдан ташқарига таший бошладилар. Аммо, шакарга келганда кучлари етмади. Сал нарида пойабзал сотадиган одам темир стол ясатаётган эди. Мубина бориб улардан илтимос қилганди, ишчи йигитлар келиб, шакарни машинага ортиб бердилар.
Кейин дўконга қайтиб кириб пулини хисоблашди. Мубина пулни икки карра санаб кўраётганда харидор синчков нигохини узмай тикилиб турди.
–Ха, кам чиқяппи?
–Пулингизни тўғри санаганмидингиз?
–Мен тўғри санайман, ўзингам санаб олавер! Ердан топсангам санаб ол дейишади.
–Бўлди, эллик минг кўп бериб юборибсиз, мана олинг.
–Йўғе!–харидор ишонқирамади. Қараса Мубина унга ортиқча пулини қайтиб беряпти. Олиб чўнтагига солиб қўйди.–Яхши қиз экансан!
–Махалладошингми?–Гуласал у кетгандан сўнг дугонасидан сўради.–Сершубха одам эканми?
–Ха, сенам уни танийсан–Мубина пулларни тортмага солиб қўйди.

Дониёр Аҳмаджонов.

https://t.me/joinchat/UAsDI8J5gWSnCZce