Get Mystery Box with random crypto!

#Тилла_бола –100. Одамлар вақти келиб хато қилганларини пайқай | 📚 🇺🇿Ҳикоя ва қиссалар 🇺🇿 📚

#Тилла_бола –100.
Одамлар вақти келиб хато қилганларини пайқайдилар. Аммо, буни хаммаям ташида тан олгиси келмайди.
*
Гуласал будилник чалинишидан уйғониб кетти. Ховлида шип–шип этиб кимдир юрипти. Бувиси тахорат оляпти шекилли. Қиз туриб чироқни ёқди. Бўлмаса бувиси кириб уни уйғотади.
Қиз рўмолини ўраб ховлига чиқаркан тонгнинг мусаффо хавосидан симириб, ўпкасини тўлдириб нафас олди. “Қандай ёқимли хаво,–ўйлади у.–Худди тоғ хавосига ўхшайдия!”
Қиз бомдодни ўқиб олгач, ховлига чиқиб супиргини қўлига олди. Аввал кўчаларни супириб чиқди. Кейин пақирчасида сув ташиб, атрофга шакароб усулида сув сепа бошлади. Тонг сахарда йўлга чиққанлар унга “хорма қизим, балли қизим” деб ўтарди. Гуласал кўчадан кейин ховлини супириб тозалади. Сув сепаётганда онаси туриб чиқди.
–Ассалому алайкум!
–Хорма қизим, чарчамаяпсанми?
–Саломат бўлинг! Йўқ, осонку ая.
–Ха, яхши. Сувни чўмичда сепсанг бўлмайдими? Хаво салқин, шамоллаб қолма ёш нарса.
–Қизиб кеттим ая, билинмаяпти. Бу ёғи ёзку, иссиқ...
–Бўпти, ишинг тугаяптими? Нонушта тайёрлаш керак.
Оила жуда эрта нонушта қиларди. Онаси хам дадаси хам ишга эрта кетишар, опоқиси билан бувиси хам эрта нонушта қилишга одатланишганди.
Нонуштадан сўнг, қиз хонасига кириб телефонини қўлига олди. Телеграмини очса Мубинадан жума табриги келибди. Бугун жумамикан, ажабланди қиз. Каникулга чиқишгандан бери куннинг фарқига бормай қолганди.
“Рахмат ўртоқжон, сенгаям муборак бўлсин! Хонадонингдан қут барака аримасин!” дея жавоб йўллади. Иззатиллодан хеч қандай хабар йўқ экан. Қиз дарров уни жума билан қутлаб хабар йўллади. Шундан сўнг китобини қўлига олди. Шу ўтирганча соат ўнгача китоб мутоала қилди. Ўқишга киришиб кетганидан телефони чақираётганини хам пайқамай қолибди. Шошиб телефонини олса Мубинадан чақирув бўлаётган экан.
–Ало, Мубина яхшимисан?
–Рахмат Гуласал. Ўзинг қалесан, бемалолмидинг?
–Ха, дуганожон, ғирт бекорчиманку.
–Бугун дўконга боришим керак, хўжайиним жумага кириб чиққунча савдо қилиб тураман. Вақтинг бўлса кел, гаплашиб ўтирамиз.
–Яхшику, бораман албатта. Қачон боришим керак?
–Мен йўлга чиқяпман, истасанг хозироқ келавер. Жойни биласанми?
–Топволаман.
–Бўпти кўришамиз.
Гуласал дарров туриб кийина бошлади. Хижобини ўраб, гулли тўғноғич билан кўйлагига чандиб олгач, ойнага қараб ўзига разм солди. Кейин ховлига чиқиб бувисига учрашди:
–Бувижон, мен дугонам олдига кетяпман. Бир икки соат дўконида ўтириб турамиз экан, хўжайини қайтгунча.
–Хўп қизим, ўзингни эхтиёт қил.
–Опоқимга айттингизми?–қиз кечаги гапга ишора қилди.–Бугун жума экан.
–Айттим қизим, айттим. Мен билан ишинг бўлмасин деб уришиб берди.
–Яна айтинг, ёшлари катта бўлиб қолди, жумага бормаса уят бўладику.
–Мусулмончилик сата–секин қизим. Бу сафар кўнмаса кейингисида боради. Кеча мендан тахорат олиш йўлларини сўрай бошлади. Оллохим қалбига хидоят солаяпти шекилли.
–Илоё рост бўлсин! Бўпти бувижон мен кеттим.
Гуласал кўчага чиқибгина кун жудаям иссиқ эканини пайқади. Темир йўлга етгунча томоғи қақраб кетти. Кичкина мостга чиқиб, темир йўл устидан ошиб тушаркан, атрофга завқланиб қаради.
–Серавомиз хам аста–секин чиройли бўлиб боряпти,–деди у янги қурилаётган кўп қаватли биноларга қараб.–хали шахарданам ўтиб кетса керак.
У пастга тушаётганда синфдошлари Сардор ва Ғулом тепага чиқишаётган экан. Қизни кўриб қадамлари секинлашди.
–Асал, ўзингмисан?–улар анчадан бери кўришишмаганди.
–Ўхшамаяппанми? Яхшимисизлар йигитлар?
–Яхши. Ўзинг тузукми? Ўқишларинг бўляппи?
–Ха, каникулга чиқдик. Сизлар нима қиллиб юрипсизлар?
–Бизми, ғирт бекорчию. Қўлимиздан келгани морс сотиш. Автовокзалга кирсанг қўшчиинорга ўт, муздеккина морс қуйиб бераман.
–Хўп, кираман, аммо ўзинг кетяпсанку.
–Укам ўшетта, боравер.
–Хўп, қайтишда кирарман, омон бўлинглар.
–Асал, синфдошлар мундей вечер–печер қимаймизми?
–Менга рухсат беришмайди, сизлар бемалол!–қиз пастга тушиб кетти. Бу иссиқда бозорга қанаққиб етиб оламан энди. Ё такси чақирсамми? Йўқ, такси чақиришга арзимайдику, яқин масофа.