Get Mystery Box with random crypto!

Аёл бошчилик қиладиган фирмада бир йигит ишлар экан, у ҳамма б | LATIFA

Аёл бошчилик қиладиган фирмада бир йигит ишлар экан, у ҳамма билан гаров ўйнаб доим ютиб оларкан, буни эшитган бошлиқ йигитни чақириб:⠀
— Сиз гаровда ҳаммани ютар экансиз, буни сири борми? - деб сўрабди.⠀
Йигит:⠀
— Ҳеч қанақа сир йўқ, хоҳласангиз сиз билан ҳам ўйнаб ютишим мумкин, - дебди.⠀
Аёл:⠀
— Майли, нима ҳақида ўйнаймиз? ⠀
Йигит:⠀
— Ишонасизми, роса 3 кунда сизни елкангизда хол пайдо бўлади, - дебди. ⠀
Хуллас улар 100$ дан баҳслашибди. Орадан 3кун ўтиб аёл йигитни чақириб:⠀
— Йигитча, сиз ютқаздиз, ҳеч қанақа хол чиқмади, - деса. ⠀
Йигит: ⠀
— Йўғ-е, кўрсатингчи? ⠀
Аёл кўрсатибди, йигит пулни бериб чиқиб кетаётса ⠀
Аёл: ⠀
— Ҳа йигит, нима бўлди? 100га тушдиз-ку, - деса. ⠀
Йигит: ⠀
— Зарари йўқ, хоним, ана у деразадан пойлаб турган уччови билан бошлиғимизни ечинтираман деб, 300дан гаров ўйнаганман, - дермиш.

@LATIFA