Get Mystery Box with random crypto!

Гўшт бозорида сотувчи ёнига харидор келиб сўрабди:⠀ — Нимани г | LATIFA

Гўшт бозорида сотувчи ёнига харидор келиб сўрабди:⠀
— Нимани гўшти? Нима билан билан боқилган?⠀
— Мол гўшти. Покиза, ҳалол гўшт, олинг! Нон, сарёғ, қаймоқлар билан боққанман.⠀
Харидор ҳужжатини кўрсатиб дебди: ⠀
— Мен текширувчиман. Озиқ-овқатни шу йўл билан исроф қиляпсизми?...⠀
Сотувчи қўрққанидан, унга беш килограмм бепул гўшт бериб юборибди.⠀
Бироздан сўнг бошқа харидор келибди.⠀
— Гўшт қанчадан?, - сўрабди сотувчига қараб.⠀
— Ўттиз мингдан. Мол гўшти. Чиқиндилар, ахлатдан топилган емишлар билан боқилган.⠀
Бу харидор ҳам санитария текширувидан эканини айтиб, жаримага тортмоқчи бўлибди. Сотувчи унга ҳам талайгина гўшт бериб, зўрға қутулиб қолибди. ⠀
Учинчи харидор раста ёнига келиб гўшт танлай бошлабди:⠀
— Гўштинг тоззами? Нималар бериб боқгансан?⠀
Сотувчи бу сафар ҳам “тушиб” қолишидан қўрқиб:⠀
— Билмайман нима еганини. Қўлига пул берардим, кўчага чиқиб овқатланиб келарди, - дермиш.⠀

@LATIFA