Get Mystery Box with random crypto!

Хўп, 'Салом' исми нимани англатади-ю, 'салима' феъли қандай ма | Лаа илааҳа иллаллоҳу

Хўп, "Салом" исми нимани англатади-ю, "салима" феъли қандай маъноларни билдиради?

Аллоҳ таолонинг Салом исми кўп маъноларни ифодалайди.

Шулардан бири соғ-саломатликдир. Шу маъносидан "салима" феъли олинган бўлиб, бу сўз "соғлик-омонлик", "бехатар бўлиш", "қутулиб қолиш", "жон сақлаш", "халос бўлмоқ", "нажот топмоқ", "озод бўлмоқ", "эркин бўлмоқ"  каби кўплаб маъноларни билдиради.

Ва яна "салом бермоқ", "саломатлик тиламоқ" каби маънолар ҳам шу сўздан олинган.

Демакки, салом бермоқ ва саломатлик тиламоқ ҳам, аслида, Аллоҳ таолонинг Салом исмига боғлиқ экан.

@laa_ilaaha_illallohu