Get Mystery Box with random crypto!

        Хулосалар Аллоҳ таолонинг ал-Қуддус исми маъноларини, | Лаа илааҳа иллаллоҳу

        Хулосалар

Аллоҳ таолонинг ал-Қуддус исми маъноларини, бироз бўлса-да, ўрганиб олдик.
Ана энди, ўзимиз учун баъзи бир хулосалар чиқариб олсак ҳам бўлади.

Демак, ал-Қуддус–мукаммал даражада пок, ҳеч қандай айб-у нуқсони, камчилиги йўқ Зот дегани экан. Ўхшаши, тенги, қиёси бўлмаган яккаю ягона илоҳ. Демак, бу–Аллоҳ!

Бундан биз бандалар қандай ибрат оламиз, бу исмдан биз бандаларга насиба борми?

Ал-Қуддус исми далолат қилган тавҳидга кўра, бизнинг ишимиз айнан бандаликдир. Яъни, ал-Қуддус бўлган Аллоҳ таолонинг амр-буйруқларини бажариш.

Ибрат шундаки, ҳеч бир айб-у камчилиги, нуқсони бўлмаган, ҳар жиҳатдан пок бўлган Зотнинг буйруқларида ҳам хатолик, камчилик, адолатсизлик бўлмайди. Демак, бундай Зотга сўзсиз итоат этиш ўзимиз учун фойдалидир.

@laa_ilaaha_illallohu