Get Mystery Box with random crypto!

Кушербаевга мурожаат

Telegram kanalining logotibi kusherbayevga_murojaat — Кушербаевга мурожаат К
Telegram kanalining logotibi kusherbayevga_murojaat — Кушербаевга мурожаат
Kanal manzili: @kusherbayevga_murojaat
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.92K
Kanalning ta’rifi

Расул Кушербаевга йўлланадиган мурожаатлар учун очилган махсус канал.
Мурожаат йўллаш тартиби:👇 https://t.me/Kusherbayevga_murojaat/16
Алоқа: @Kusherbayevga_murojaatbot

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2022-08-29 12:05:15 Расмий муносабат

Марҳамат тумани, «Бирлик» МФЙда истиқомат қилувчи Ҳосилжон Эшонқуловга туман ҳокимининг 2011 йил 15 январь кунги 18-Қ-сонли қарори билан ўз маблағлари ҳисобидан “Янги қишлоқ-Бўрибоши-Тайит” автомобиль йўли бўйида реконструкция қилиб, қуриб битказилган автобус бекати ва унга қўшимча қурилган савдо дўконлари биносига бўлган эгаликни тиклаш тўғрисида туман ҳокимининг қарори чиққан.

Ушбу қарор билан фуқаро Ҳосилжон Эшонқулов савдо дўкони-автобекат қуриб, фойдаланишга қабул қилган. Туман кадастр бўлими бошлиғи ҳамда туман автомобиллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари биргаликда ҳолат бўйича жойига чиқиб ўрганилганда, тадбиркор томонидан автобекатнинг атрофи ўралганлиги ҳамда эшик деразалар қўйилганлиги учун бугунги кунларда аҳолига бу жойга эҳтиёж бўлмаганлиги сабабли савдо дўконида аҳолига тарқатиладиган ун маҳсулотларини вақтинчалик сақлаш мақсадида олиб кириб қўйганлиги аниқланди.

Шунингдек, туман кадастр бўлими бошлиғи томонидан тадбиркорга тегишли тартибда тушунтириш ишлари олиб борилди. Шундан сўнг, автобекат ичига вақтинчалик сақлаш мақсадида олиб кириб қўйилган ун маҳсулотлари автобекатдан чиқарилиб, аҳоли фойдаланишлари учун автобекатда қулай шароит яратилиши таъминланганлигини маълум қиламиз.

Мархамат тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

@Kusherbayevga_murojaat
2.0K views09:05
Ochish/sharhlash
2022-08-29 11:46:44
Бўзсув канали чиқиндилар билан тўлдирилмоқда

Мурожаатчи: Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Чинор МФЙ ва Улугбек МФЙ худуди атрофида кундузи юк машиналари аҳлатларни ағдараб кетишмоқда.

Бу зўравон, табиатга зарар етказувчиларга чора кўриша олмайдими, нима, сув ёмон ифлос бўлиб кеттику.

Видеода Бўзсув канали, фотода аҳлат ташлаб кетаётган юк машинаси.

@Kusherbayevga_murojaat
2.3K views08:46
Ochish/sharhlash
2022-08-29 08:31:02
Ертўлада сув

Тошкент шаҳар, Янги хаёт тумани, 10 ҳудуд, 3-дом "Актам сервис" ширкатга қарашли дом. Икки йилдан бери шу аҳвол.

@Kusherbayevga_murojaat
2.4K views05:31
Ochish/sharhlash
2022-08-29 05:30:48
Мурожаатчи: Натижасиз мурожаатлар сабабли Россияга кетдим. Мусофирман.

Изоҳга ҳожат йўқ.

@Kusherbayevga_murojaat
25.8K views02:30
Ochish/sharhlash
2022-08-28 20:04:02 "Калимин" дори воситасининг қимматлиги масаласида ёрдам сўраб мурожаат этган биргуруҳ беморларнинг мурожаати бўйича Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлигининг муносабат
билдирибди.

Унда айтилишича, "Агентликнинг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат Маркази томонидан миастения касаллигини даволашда қўлланиладиган 16 турдаги (11 та хорижий ва 5 та маҳаллий) дори воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, улар тиббий амалиётда фойдаланишга рухсат берилган.

Ўзбекистон неврологлари ассоциацияси берган маълумотларга кўра, бу препаратлар орасида неостигмин метилсульфат (Прозерин), ипидакрин (Медиаторн) ҳамда маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган галантамин гидробромид таркибли дори воситалари мавжуд бўлиб, даволаш жараёнида уларнинг самарадорлиги кузатилмоқда.

Пиридостигмин бромид (Калимин Н 60) Ўзбекистон Республикасида тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрида мавжуд эмас (яъни рўйхатдан ўтмаган) ва унинг фармакологик таъсири Ўзбекистонда ўрганилмаган."

Муносабатдан кўриниб турибдики, Агентлик беморларнинг муаммосини ҳал этиш учун бармоғининг учини ҳам қимирлатмоқчи эмас. Улар қачон "Калимин" дорисини ишлаб чиқарувчининг ўзи келиб, шу дорини рўйхатдан ўтказиб бер, деб Агентликка ялинмагунча ўзлари чиқиб ишлашни исташмайди. Ҳурмати тўкилиб қолса керак.

Афсуски эски Ўзбекистон шароитида ҳам Агентлик (қўмита) шу принципда ишлар, минглаб юртдошларимиз қийналишига қарамай зарур дориларни рўйхатдан ўтказмай, одамлар ўлишини бефарқлик билан кузатарди. Шу ҳолича қолибди. Афсус.

Бунақа бефарқлар ишлайдиган идоранинг боридан йўғи яхши.


@Kusherbayevga_murojaat
2.7K viewsedited  17:04
Ochish/sharhlash