Get Mystery Box with random crypto!

'Калимин' дори воситасининг қимматлиги масаласида ёрдам сўраб | Кушербаевга мурожаат

"Калимин" дори воситасининг қимматлиги масаласида ёрдам сўраб мурожаат этган биргуруҳ беморларнинг мурожаати бўйича Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлигининг муносабат
билдирибди.

Унда айтилишича, "Агентликнинг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат Маркази томонидан миастения касаллигини даволашда қўлланиладиган 16 турдаги (11 та хорижий ва 5 та маҳаллий) дори воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, улар тиббий амалиётда фойдаланишга рухсат берилган.

Ўзбекистон неврологлари ассоциацияси берган маълумотларга кўра, бу препаратлар орасида неостигмин метилсульфат (Прозерин), ипидакрин (Медиаторн) ҳамда маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган галантамин гидробромид таркибли дори воситалари мавжуд бўлиб, даволаш жараёнида уларнинг самарадорлиги кузатилмоқда.

Пиридостигмин бромид (Калимин Н 60) Ўзбекистон Республикасида тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрида мавжуд эмас (яъни рўйхатдан ўтмаган) ва унинг фармакологик таъсири Ўзбекистонда ўрганилмаган."

Муносабатдан кўриниб турибдики, Агентлик беморларнинг муаммосини ҳал этиш учун бармоғининг учини ҳам қимирлатмоқчи эмас. Улар қачон "Калимин" дорисини ишлаб чиқарувчининг ўзи келиб, шу дорини рўйхатдан ўтказиб бер, деб Агентликка ялинмагунча ўзлари чиқиб ишлашни исташмайди. Ҳурмати тўкилиб қолса керак.

Афсуски эски Ўзбекистон шароитида ҳам Агентлик (қўмита) шу принципда ишлар, минглаб юртдошларимиз қийналишига қарамай зарур дориларни рўйхатдан ўтказмай, одамлар ўлишини бефарқлик билан кузатарди. Шу ҳолича қолибди. Афсус.

Бунақа бефарқлар ишлайдиган идоранинг боридан йўғи яхши.


@Kusherbayevga_murojaat