Get Mystery Box with random crypto!

Молия вазирининг қабулига киролмаяпмиз Мурожаатчи: Биз Молия | Кушербаевга мурожаат

Молия вазирининг қабулига киролмаяпмиз

Мурожаатчи: Биз Молия вазирлиги билан муаммога дуч келганмиз. Вазирлик капитал бозорини ривожлантиришга масъул этиб белгиланган.

Деярли уч йил бўлаяптики, акциядор сифатида бир акциядорлик жамияти билан судлашамиз. Судда регулятор сифатида Молия вазирлиги учинчи шахс сифатида катнашиши белгиланган. Биринчи ва иккинчи инстанциялар тугади, судда ютказдик. Чунки Молия вазирлиги вакили судда қатнашмаяпти.

Майли судга келмади, лекин хатларга жавоб бериши керакку. Улар факат отписка билан шуғулланяпти. Оҳирги хатимизда вазир кабулига киришга рухсат сўрадик. Хаттоки қабулга ҳам қаршилик қилишаяпти.

13 июлда кабулга киришга рухсат сўраб хат ёзгандик. 15 август куни жавоб хати олдик, у ҳам отписка.

Наҳотки Молия вазири кабулига кириш шунчалик муаммо!

Орадан бир ойдан ҳам кўп вақт ўтди, Молия вазири ўринбосари О.Исаков эса "сизга аввал хабар берган эдик ..." деб жавоб хати ёзибди.

Наҳотки шу хатни ёзиш учун бир ой вақт талаб этилган бўлса?

@Kusherbayevga_murojaat