Get Mystery Box with random crypto!

'Пулимизни бермай уйимизни деворини бузиб ташлади' Биз сизни | Кушербаевга мурожаат

"Пулимизни бермай уйимизни деворини бузиб ташлади"

Биз сизни "снос" масаласида безовта еилаяпмиз.

Биз Тошкент вилояти, Юкори Чирчиқ тумани Барданкўл Миробод маҳалласида истикомат қиламиз.

Бизнинг уйимиз 2021йилда "снос"га тушган. Ҳаммани уйи бузилган. Лекин биз бошка бахолаш фирмасига мурожаат килганмиз. Чунки ҳокимят томонидан берилган баҳолаш фирмаси биздан чикқан сумадан 3%берасан деб турволди.

Биз воз кечдик. Шундан кейин бошланди ҳар хил тазйиқлар. Пулимизни бермай бульдозер уйимизни девор қисмларини бузиб ташлади.

Ҳаммасидан кизиғи буйруқни прокурор бериб, уни ижро қилувчи зам ҳоким маҳалламиз раиси Шухрат.

Бизнинг қўлимизда" оценка" ва экспертиза хулосаси бор. Ҳамма ҳужжатлар жойида. Аҳир шахар бедарвоза эмаску. Амалдорлар ҳохлаган ишини килса.

Илтимос бизга ёрдам берсангиз. Биз беш жон ва вояга етмаган фарзандим бор. Олдиндан рахмат.

Толипова Зумрад,
Юқори Чирчиқ тумани, Бардонкўл маҳалласи, Миробод кўчаси 29 уй.


@Kusherbayevga_murojaat