Get Mystery Box with random crypto!

TEZKOR | XABARLAR 24

Telegram kanalining logotibi kunxabarlarofficial — TEZKOR | XABARLAR 24 T
Telegram kanalining logotibi kunxabarlarofficial — TEZKOR | XABARLAR 24
Kanal manzili: @kunxabarlarofficial
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 4.66K
Kanalning ta’rifi

☑️ Ўзбекистонда ва Дунёда содир бўлаётган воқеалар ва янгиликлар 1-бизда кейин бошқаларда!...
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг
Рекламалар учун узур!

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2021-10-01 18:16:41
#Дахшат
Уругвайнинг Вичадеро шаҳрида товуқ тухумидек катталикда дўл ёғди

@Kunxabariofficial
20.1K views15:16
Ochish/sharhlash
2021-10-01 18:16:40
Шавкат Мирзиёев номидан профиль очиб, пул ишлаган шахс қамалди

Март ойида Чирчиқ шаҳрида яшовчи фуқаро Facebook тармоғида Ўзбекистон президентининг сохта аккаунтини рўйхатдан ўтказиб, ўзини президент Администрацияси раҳбари деб таништиргани ҳақида хабар берилган эди. У одамларга муаммоларини маълум миқдордаги пул эвазига ҳал қилишда ёрдамни таклиф қилган.

Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати раҳбари Бобур Тулягановнинг хабар беришича, тезқор қидирув тадбирлари давомида ушбу шахс қўлга олиниб, суд қилинган.

Суд ҳукмига кўра, 39 ёшли сурхондарёлик фуқарога Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳамда интернет тармоғидан 3 йилга чеклаш жазоси тайинланган.

@Kunxabariofficial
15.4K views15:16
Ochish/sharhlash
2021-10-01 18:16:40
Ипотека-банкдаги давлат улушининг 75 фоизи OTP Bank (Венгрия)га сотилади

Ипотека-банкдаги давлат улушининг 75 фоизи OTP Bank (Венгрия)га сотилади.

Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров
Тошкент иқтисодий форумида маълум қилди.
Кейинчалик, мазкур тажрибадан фойдаланган ҳолда бошқа банклар ҳам хусусийлаштирилади.

@Kunxabariofficial
13.9K views15:16
Ochish/sharhlash
2021-10-01 18:16:40
"Qalqon" нинг янги кўринишдаги модификацияси

@Kunxabariofficial
14.1K views15:16
Ochish/sharhlash
2021-09-10 09:00:24
#Диққат

2021 йил 31 декабрь куни эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг амал қилиш муддати тугайди.

Барча фуқаролардан ушбу гувоҳномаларни ўз муддатида янги намунага алмаштириб олишларини сўраймиз.

@Kunxabariofficial
30.9K views06:00
Ochish/sharhlash
2021-09-10 09:00:24
Намангандаги талабалар ётоқхонасида ёнғин содир бўлди

Кеча Наманган давлат универстети талабалар ётоқхонасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд қилинишича, бугун соат 08:48 да Наманган шахар Фавқулодда вазиятлар бўлимини 101 қисқа рақамига Наманган шахар Бобуршох маҳалла фуқаролар йиғини, Бобуршох кўчасиғи, 1-уйда жойлашган Наманган Давлат Университети 2-талабалар турар жойи биносинида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.

Зудлик билан воқеа жойига Наманган шахар Фавқулодда вазиятлар бўлими етиб борган. Тезкор ҳаракат натижасида Наманган шахар Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан ёнғинни бартараф этилди.

Содир бўлган ёнғин натижасида талабаларга шикаст етмаган. Ҳозир суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

@Kunxabariofficial
23.9K views06:00
Ochish/sharhlash
2021-09-10 09:00:23
Озодлик ҳайкали — Америка дарвозаси сифатида танилган. Нью-Йорк шаҳрининг ажралмас қисми.

Қўлида машъални баланд кўтариб турган бу аёл (ҳайкал) нинг бўйи 93 метр. Машъалнинг атрофидаги бўшлиқда таҳминан 15 киши бемалол ён-маён юрса бўлад. Ҳайкал 1886 - йил АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрига ўрнатилган.

@Kunxabariofficial
17.0K views06:00
Ochish/sharhlash
2021-09-10 09:00:23
Сохта мақтовларга учманг!

@Kunxabariofficial
14.7K views06:00
Ochish/sharhlash
2021-09-10 09:00:23
#Дахшат #Астағфируллох

Жиззахда 6 ёшли бола асфальт ётқизиш машинаси остида қолиб кетди

Жиззах вилояти Пахтакор туманида 7 сентябрь куни 6 ёшли бола асфальт ётқизиш машинаси остида қолиб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Айтилишича, 2016 йилда туғилган Т.Ш. асфальт ётқизиш машинаси орқа томонига яқинлашган, ҳайдовчи орқага қараб ҳаракатланган пайтида бола машина билан тўқнашиб, йиқилган ва техника остида қолиб кетган.

Оқибатда бола воқеа жойида вафот этган. Ҳолатга ҳайдовчининг бепарволиги, иш вақтида хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмагани, ҳайдовчи олдида уни огоҳлантириб туриши керак бўлган ёрдамчи ишчиларнинг йўқлиги сабаб бўлган.

Ҳолат юзасидан оғир техника воситаси тегишли бўлган фирма раҳбарига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 147-моддаси (Йўлларга, йўл иншоотларига, йўл ҳаракатини тартибга солиб турувчи техник воситаларга шикаст етказиш, уларни сақлаш қоидаларини бузиш) билан маъмурий баённома тузилган.

@Kunxabariofficial
17.8K views06:00
Ochish/sharhlash
2021-09-09 05:56:18
#Тезкор #Диққат
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2021/2022-ўқув йили учун тасдиқланган тўлов-контракт миқдорларини эълон қилди.

@Kunxabariofficial
15.7K views02:56
Ochish/sharhlash