Kanal manzili:
Toifalar:
Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
1.20M
Kanalning ta’rifi
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали
O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
998 78 113 10 10
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
1
4 stars
0
3 stars
1
2 stars
0
1 stars
0
Oxirgi xabar 8
2024-05-03 15:03:39
Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди
Шу йил июн ойи охиригача Тошкент-Андижон пуллик йўл қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий ишлари якунланади. Лойиҳанинг умумий узунлиги 314 км бўлиб, унинг қиймати 4,65 млрд долларни ташкил қилади, дея маълум қилди транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев.
https://kun.uz/kr/02723465
Kun.uz расмий канали
301.3K viewsedited 12:03
2024-05-03 14:29:04
Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 11 поғонага пастлади
«Чегара билмас мухбирлар» халқаро ташкилотининг матбуот эркинлиги индексида Ўзбекистон бир йил олдингига қараганда 11 поғонага пастлаб, 180 та давлат орасида 148-ўринни эгаллади. Кузатувчилар Ўзбекистонда сўз эркинлиги бўйича вазиятни «оғир»дан «жуда жиддий»га ўзгартиришган.
https://kun.uz/kr/70416695
Kun.uz расмий канали
302.6K views11:29
2024-05-03 13:38:45
Бир оиланинг уч аъзоси ўлдирилди. Мурдалар ёқиб юборилган Сирдарёдаги мудҳиш қотиллик тафсилотлариСирдарё туманида ёнғин содир бўлган уйдан икки аёл ва бир боланинг жасади қотиллик аломатлари билан топилди. Kun.uz мухбири ҳолатни ўрганиш учун Зиёкор маҳалласида бўлиб, қурбонларнинг қўшнилари ва яқинлари билан суҳбатда бўлди. Тафсилотларини эшитган одам даҳшатга тушади.
https://kun.uz/kr/15098929
Kun.uz расмий канали
301.8K views10:38
2024-05-03 13:06:56
ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони
«Чегара билмас мухбирлар» ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича йиллик рейтингига кўра, рекорд миқдордаги мамлакатларда оммавий ахборот воситалари эркинлиги деярли имконсиздир. Вазият сезиларли даражада ёмонлашган давлатлар қаторига Россия ва Гуржистон ҳам киритилди.
https://kun.uz/kr/59214139
Kun.uz расмий канали
299.1K views10:06
2024-05-03 13:00:20
Chery бренди Бухоро вилоятидаги автомобил эгаларини WCWL лойиҳаси доирасида бирлаштирди https://kun.uz/kr/23550847
Реклама
297.7K views10:00
2024-05-03 12:34:06
Испаниями ёки Исроилга қарши реванш? Ўзбекистоннинг Париж-2024даги эҳтимолий рақиблари ҳақидаЎзбекистон олимпия жамоаси футболимиз тарихида илк марта Олимпиадага йўлланма олди ва бугун, 3 май куни Японияга қарши ўтадиган финалдан сўнг Париж-2024даги рақибларимиз номи ҳам аниқ бўлади. Темур Кападзе шогирдлари Тьерри Анри мураббийлигидаги Франция ва Маскерано бошчилигидаги Аргентина билан бир гуруҳдан жой олмаcа-да, Испания ёки Исроил билан бир квартетдан ўрин олиши мумкин. Турнирда бир қатор юлдузларнинг ҳам иштирок этиш эҳтимоли бор.
https://kun.uz/kr/23814862
Kun.uz расмий канали
308.3K views09:34
2024-05-03 12:03:44
«Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди
Тошкентда «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган, декабр ойида ўтказилган рейд чоғида қўлга олинган Лутфулла Умаров 6 йил-у 2 ойга озодликдан маҳрум қилинди.
https://kun.uz/kr/49890211
Kun.uz расмий канали
304.4K views09:03
2024-05-03 11:33:12
Касаллик ўчоғига айланаётган Ғазо, Америкада тўхтамаётган намойишлар ва Россияга қайтаётган релокантлар — кун дайжестиЎтган сутка давомида жаҳон саҳнасида содир бўлган эътиборга молик воқеа-ҳодисалар ва янгиликлар тафсилоти билан одатдагидек таништиришда давом этамиз.
https://kun.uz/kr/71631423
Kun.uz расмий канали
304.1K views08:33
2024-05-02 00:03:55
ЕЧЛ. «Боруссия» яримфиналнинг биринчи ўйинида «ПСЖ»ни мағлуб этдиЖавоб беллашуви 7 май куни Парижда ўтказилади.
https://kun.uz/kr/91455566
Kun.uz расмий канали
13.5K views21:03
2024-05-01 21:10:41
Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида
Жаҳон иқтисодий форуми – глобал миқёсдаги иқтисодий-сиёсий масалалар муҳокама қилинадиган етакчи платформалардан. Саудия пойтахти Ар-Риёдда бўлиб ўтган навбатдаги форум Ғазодаги уруш фонида Энтони Блинкеннинг Яқин Шарқдаги амалдорлар билан учрашувлари ва АҚШ–Хитой зиддияти борасидаги фикрлар билан ёдда қолди.
ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
97.2K views18:10