Kanal manzili:
Toifalar:
Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
1.20M
Kanalning ta’rifi
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали
O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
998 78 113 10 10
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
1
4 stars
0
3 stars
1
2 stars
0
1 stars
0
Oxirgi xabar 7
2024-04-09 08:06:01
1,5 гектар захирадаги ерни 200 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушландиЕр майдони савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди.
https://kun.uz/kr/31440121
Kun.uz расмий канали
121.9K views05:06
2024-04-09 08:00:27
Franchising & Distribution Expo Uzbekistan кўргазмаси: бизнес оламига янги эшикларни очиб беради 23-24 апрел кунлари Анҳор боғида Ўзбекистон Франчайзинг Ассоциацияси кўмагида, UzFranchise томонидан ташкил этилган Марказий Осиёдаги энг йирик Franchising & Distribution Expo Uzbekistan халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.
https://kun.uz/kr/07551893
Реклама
124.9K views05:00
2024-04-09 07:31:44
Қозоғистон Россия учун бензин захирасини яратаётганини рад этдиҚозоғистон Россия нефтни қайта ишлаш заводлари ишида учувчисиз учоқлар ҳужуми туфайли узилишлар юзага келган тақдирда, РФ учун 100 минг тонна бензин захирасини яратиши мумкин, деб хабар бермоқда Reuters. Қозоғистон энергетика вазирлиги бу маълумотни рад этди.
https://kun.uz/kr/34395614
Kun.uz расмий канали
154.2K views04:31
2024-04-09 07:02:57
Сув босган Орскда ёрдам талаб қилган аҳоли митингга чиқдиОрскда тошқиндан жабр кўрган юзлаб аҳоли митингга чиқди. Расмийлар акцияни ноқонуний деб эълон қилди, аммо якунда шаҳар мэри ва Оренбург вилояти губернатори маҳаллий аҳоли билан учрашди.
https://kun.uz/kr/44704678
Kun.uz расмий канали
177.3K viewsedited 04:02
2024-04-09 06:29:58
Наманганда ИИБ ҳушёрхонасида фуқаро вафот этди. Омбудсман ҳолатни назоратга олган
Дастлабки маълумотларга кўра, профилактика инспектори томонидан ҳушёрхонага жойлаштирилган маст эркак темир панжарага чойшаб билан ўзини осиб, воқеа жойида вафот этган. Прокуратура ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатларини бошлаган.
https://kun.uz/kr/74583875
Kun.uz расмий канали
198.6K views03:29
2024-04-09 05:59:58
Қизилтепада “замҳоким”нинг босими билан овоз тўпланган ташаббуслар ғолиб лойиҳалар рўйхатидан чиқарилиши мумкин
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Навоий вилояти ҳамда Қизилтепа тумани ҳокимликларига йўллаган хатида мажбурий тарзда овоз тўпланган лойиҳаларга аниқлик киритишни ҳамда вазирликка маълумот тақдим этишни сўраган. “Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил биринчи мавсуми бўйича Қизилтепа туманидан ғолиб бўлган лойиҳалар бошқа ҳудудлардан фарқли равишда ҳозиргача эълон қилингани йўқ.
https://kun.uz/kr/90507475
Kun.uz расмий канали
214.8K views02:59
2024-04-09 05:31:41
Самарадаги ЙТҲда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди, 20 га яқин киши жароҳат олдиЧимкент-Нижний Новгород йўналишида ҳаракатланган автобус йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилиб кетган. Ҳодиса вақтида автобусда 66 йўловчи бўлган. Оқибатда икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.
https://kun.uz/kr/02408838
Kun.uz расмий канали
224.7K views02:31
2024-04-08 22:25:37
Шимолий Америкада қуёшнинг тўлиқ тутилиши кузатилди
Қуёш тутилиши даврида Ой унинг юзасини тўлиқ қоплайди ва осмон 4-5 дақиқа давомида қоронғи бўлади.
https://kun.uz/kr/12357060
Kun.uz расмий канали
310.3K views19:25
2024-04-08 20:30:02
Тошкент–Теҳрон муносабатлари ва Яқин Шарқдаги вазият — Эрон элчиси билан суҳбат
Дунёдаги энг қизғин минтақа бўлмиш Яқин Шарқ ҳақида гап кетганда, Эрон фактори тез-тез тилга олинади. Kun.uz бу мамлакатнинг минтақавий ва глобал сиёсати билан боғлиқ саволлар билан Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Али Искандарий билан суҳбат ташкил этди.
ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
334.0K views17:30
2024-04-08 19:59:58
Қозоғистонда собиқ вазир судланмоқда: у ўз рафиқасини ўлдирганликда айбланмоқда
Остона шаҳар судида Қозоғистоннинг собиқ миллий иқтисодиёт вазири Қувандиқ Бишимбаев устидан очилган иш кўриб чиқилмоқда. Тергов версиясига кўра, собиқ амалдор ўз рафиқаси Салтанат Нукеновани рестораннинг VIP кабинасида шафқатсизлик билан ўлдирган.
https://kun.uz/kr/58968287
Kun.uz расмий канали
332.2K views16:59