2023-06-11 17:04:01
#расмий_маълумот
Ижтимоий тармоқларда "8 нафар фуқаронинг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ” изоҳи билан видео тарқалди.
Ушбу воқеа жорий йилнинг 9 июнь куни, Тошкент вилояти, Зангиота тумани ҳудудидан ўтган
М-34 “Тошкент-Душанбе" автомобиль йўлида содир бўлган.
Аниқланишича, видеода кўрилгани каби, “Спарк” автомобили ҳайдовчиси ҳаракат давомида бошқарувни ёқотиб, йўлнинг қарама-қарши тарафига чиқиб кетиши оқибатида, шу йўналишдаги “Дамас” билан тўқнашиб кетган.
Йўл транспорт ҳодисаси натижасида,
йўналишдаги 3 та автомобиль техник шикастланган. 8 та эмас 1 нафар фуқаро, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган Спарк ҳайдовчиси вафот этган. Қолган иштирокчилар турли тан жароҳатлари олиб, шифохонага юборилганлар.
Ҳозирда ҳолат юзасидан, туман прокуратураси томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда, якуний хулосага кўра батафсил ахборот берилади.
Канал @KunuTun_UZB
1.7K viewsedited 14:04