Get Mystery Box with random crypto!

#расмий_маълумот Ижтимоий тармоқларда '8 нафар фуқаронинг ўли | Kun u Tun | Tezkor xabarlar

#расмий_маълумот

Ижтимоий тармоқларда "8 нафар фуқаронинг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ” изоҳи билан видео тарқалди
.

Ушбу воқеа жорий йилнинг 9 июнь куни, Тошкент вилояти, Зангиота тумани ҳудудидан ўтган М-34 “Тошкент-Душанбе" автомобиль йўлида содир бўлган.

Аниқланишича, видеода кўрилгани каби, “Спарк” автомобили ҳайдовчиси ҳаракат давомида бошқарувни ёқотиб, йўлнинг қарама-қарши тарафига чиқиб кетиши оқибатида, шу йўналишдаги “Дамас” билан тўқнашиб кетган.

Йўл транспорт ҳодисаси натижасида, йўналишдаги 3 та автомобиль техник шикастланган. 8 та эмас 1 нафар фуқаро, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган Спарк ҳайдовчиси вафот этган. Қолган иштирокчилар турли тан жароҳатлари олиб, шифохонага юборилганлар.

Ҳозирда ҳолат юзасидан, туман прокуратураси томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда, якуний хулосага кўра батафсил ахборот берилади.

Канал @KunuTun_UZB