Get Mystery Box with random crypto!

Кетайлик... Кетишга йўллар етарли, Сиз билан кетишнинг ўзи бир | Кўнгил кундалиги



Кетайлик...
Кетишга йўллар етарли,
Сиз билан кетишнинг ўзи бир байрам.
Ишонинг - олдинда ҳали айтарли,
Қанча байрамлар бор нишонланмаган.

Кетайлик...
Ғамларнинг очилсин кўзи,
Йўғимиз билинсин ҳар бир лаҳзада.
Шамоллар эргашсин қорайиб юзи,
Кетайлик, бариси қолсин орқада.

Ахир, жами иқбол қўлларимизда,
Ёруғ дунёси бор - бизга ишонган.
Азизим, кетайлик!
Йўлларимизда -
Қанча байрамлар бор -
Нишонланмаган.


Хосият РУСТАМОВА
@Kungil_kundaligi