Get Mystery Box with random crypto!

KUN YANGILIKLARI BUGUNGI XABARLARI UZ

Telegram kanalining logotibi kun_yangiliklari_bugun — KUN YANGILIKLARI BUGUNGI XABARLARI UZ K
Telegram kanalining logotibi kun_yangiliklari_bugun — KUN YANGILIKLARI BUGUNGI XABARLARI UZ
Kanal manzili: @kun_yangiliklari_bugun
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 118.21K
Kanalning ta’rifi

✅ Кун янгиликлари
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор махфий хабарлар ва янгиликлар
🌐 Танқидий ва сиёсий янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун кун янгиликлари бугун каналига обуна бўлиб қўйинг!
Таклиф ва мурожаат учун @Kun_menejer

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2023-06-12 20:23:44
Дўконлар ёниб битяпти! Қўқон бозоридаги ҳозирги ҳолат

Ёнғин кучайиб бормоқда. Фақатгина темир каркаслар қолмоқда

Батафсил КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
2.5K views17:23
Ochish/sharhlash
2023-06-12 20:22:25
Фарғонада шифохонадан телефон ўғирлаган аёл қўлга тушди

Аёл «Redmi A-10» русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган
Фарғона вилоятидаги шифохоналардан бирида телефон ўғирлаган аёл қўлга тушди. Бу ҳақида Фарғона вилояти ИИБ Aхборот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, 2023 йилнинг 3 июн куни номаълум шахс Тахтакўприк маҳаллаcи ҳудудида жойлашган шифохонадаги муолажа хонасида қаровсиз қолдирилган, О.О исмли аёлга тегишли, нархи 2.800.000 сўмлик «Redmi A-10» русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни С.М исмли аёл содир этгани аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Батафсил КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
2.3K views17:22
Ochish/sharhlash
2023-06-12 20:15:47
Дунёда 2022-йилда ядро қуролига сарфланган харажатлар 82,9 млрд долларгача ошди

АҚШ — 43,7 млрд доллар;
Хитой — 11, 7 млрд доллар;
Россия — 9,6 млрд доллар

Батафсил КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
2.2K views17:15
Ochish/sharhlash
2023-06-12 20:14:12
Маъмурий баённома расмийлаштирмасликни ваъда қилган бош мутахассис ушланди

Бош прокуратура Департаментнинг Данғара туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Данғара тумани Табиат ресурслари инспекцияси бош мутахассиси М.А. фуқаро А.Т.нинг ов қилиш тақиқланган ҳудудда пневматик қурол билан ноқонуний балиқ овлаганлиги ҳолати бўйича маъмурий баённома расмийлаштирмаслик ва олиб қўйилган пневматик қуролни эгаси У.Р.га қайтариб бериш эвазига ўз хизмат хонасида 1 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Батафсил КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
2.3K views17:14
Ochish/sharhlash
2023-06-12 20:11:26
"Мен фақат Ўзбекистон фарзанди эмас, Қорақалпоғистоннинг ҳам фарзандиман, мана шунга муносиб бўлиш учун ҳаракат қиламан" — Шавкат Мирзиёев

Батафсил КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
2.1K views17:11
Ochish/sharhlash
2023-06-12 20:08:08
Каримовлар оиласида мерос талашиш бошланди

Ислом Каримов оиласида мерос талашиш бошланган. Унинг хотини Татяна Каримова ўгай ўғли Пётр Каримов томонидан судга берилган.

Судни биринчи инстанцияда кўриб чиқиш 26 июн соат 10:00га фуқаролик иши бўйича Яккасарой туман судига топширилган.

Суд иши ворислик ҳуқуқидан келиб чиққан низолар бўйича бўлиши айтилган. Пётр Каримов биринчи президент Ислом Каримовнинг биринчи никоҳидан бўлган фарзанди.

Пётр айни пайтда Россияда яшайди. Каримовнинг бошқа фарзандларидан фарқли ўлароқ унинг шароити анча оғир. Буни ўтган ойда ўз хотинини уриб, полицияга тушганидан ҳам сезиш мумкин.

Икки томон айнан нимани бўлиша олмаётгани ҳозирча маълум эмас.

Батафсил КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
2.2K views17:08
Ochish/sharhlash
2023-06-12 20:04:59
Шимолий Корея хакерлари 5 йил ичида 3 миллиард доллардан ортиқ криптовалюта ўғирлаган — The Wall Street Journal

Нашрнинг ёзишича, ўғирланган пуллар билан Шимолий Корея режими баллистик ракета дастурларига ҳомийлик қилмоқда.

Батафсил КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
2.1K views17:04
Ochish/sharhlash
2023-06-12 20:03:37
Энди, “Очиқ бюджет” лойиҳалари ғолиб бўлиши учун 1,5 минг овоз етарли бўлади ва ушбу мақсадлар учун йил якунига қадар яна 1,2 триллион сўм ажратамиз”, – деди президентликка номзод Шавкат Мирзиёев қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашув чоғида.

Батафсил КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
2.2K views17:03
Ochish/sharhlash
2023-06-12 19:57:13
"Ё Аллоҳ ўзинг ёрдам бер"

Қўқон бозори тўлиқ ёнмоқда, одамлар товарларини оловдан олиб чиқмоқда


Давоми

Батафсил КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
2.3K views16:57
Ochish/sharhlash
2023-06-12 19:54:43
Фарғона водийсида ёмғир ёғиши натижасида жойларда сел келган, воқеа гувоҳларининг видеолари ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Батафсил КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
2.2K views16:54
Ochish/sharhlash