Get Mystery Box with random crypto!

Фарғонада шифохонадан телефон ўғирлаган аёл қўлга тушди Аёл « | KUN YANGILIKLARI BUGUNGI XABARLARI UZ

Фарғонада шифохонадан телефон ўғирлаган аёл қўлга тушди

Аёл «Redmi A-10» русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган
Фарғона вилоятидаги шифохоналардан бирида телефон ўғирлаган аёл қўлга тушди. Бу ҳақида Фарғона вилояти ИИБ Aхборот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, 2023 йилнинг 3 июн куни номаълум шахс Тахтакўприк маҳаллаcи ҳудудида жойлашган шифохонадаги муолажа хонасида қаровсиз қолдирилган, О.О исмли аёлга тегишли, нархи 2.800.000 сўмлик «Redmi A-10» русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни С.М исмли аёл содир этгани аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Батафсил КУН ЯНГИЛИКЛАРИ