Get Mystery Box with random crypto!

​​#хориж_тажрибаси ТДН (TPD — “Total Permanent Disability”) д | Talipov Kamoliddin Faxrutdinovich | Rasmiy kanal

​​#хориж_тажрибаси

ТДН (TPD — “Total Permanent Disability”) даъволари ҳақида нимани билишингиз керак?

ТДН даъвоси нима?

Сиз билишингиз керак бўлган биринчи нарса – ТДН(ТПД) "Тўлиқ доимий ногиронлик" деган маънони англатади. Тушунганингиздек, фуқаро баъзи бир бахтсиз ҳодиса ёки касаллик туфайли иш қобилиятини йўқотган бўлса, ТДН даъвоси берилиши мумкин.

Агар бирон бир бахтсиз ҳодиса туфайли одатдаги ишингизни бажара олмасангиз, ТДН имтиёзларини олиш ҳуқуқига эга бўласиз. Агар сизда пенсия жамғармаси бўлса, ТДН имтиёзлари ушбу фонд орқали тақдим этилади.

Нима сизни ТДН даъвосини олиш ҳуқуқига эга қилади?

ТДН даъвосига эга чиқиш учун сиздан аввалги иш қобилиятингизни йўқотганингизни тасдиқлаш талаб этилади. Бундан ташқари, вазият сизни бошқа ишларда тўғри ишлашингизга тўсқинлик қиладиган даражада жиддий бўлиши керак.

Оддий қилиб айтганда, муваффақиятли даъво учун сиз суғурта компанияси томонидан қўйилган барча талабларга жавоб беришингиз керак. Тақдим этилаётган сабаблар сизнинг ҳозирги иш берувчингиз ва сизни даволаётган шифокорларнинг баъзи баёнотларини ўз ичига олиши зарур.

Бу шакл ва талаблар ўзингиз бажаришингиз учун жуда чалкаш бўлиши мумкин. Шу сабаб даромадингизни ҳимоя қилиш даъвосидан максимал даражада фойдаланиш учун сизга энг яхши ТДН адвокатларининг ёрдами керак.

Яхши ТДН адвокатини олиш жуда муҳим

Баъзи одамлар адвокат олиш шунчаки харажатларни оширади, деб адвокат олиш фикридан воз кечадилар. Ҳақиқат бундан узоқ ва ТДН бўйича муносиб адвокатни ёллаш жараённи янада юмшоқ ўтишини кафолатлайди ва камроқ вақт сарфланишига сабаб бўлади.

Даъволар даврида юзага келадиган энг катта муаммо турли суғуртачилар ва компанияларнинг даъвога қўйиладиган талаблар бўйича ўз таърифларига эга эканлигидир. Яъни, ҳудди сиз каби вазиятда турган одамга қўлланган мезонлар сиз учун ишламаслиги мумкин. Буни суғурта компаниялари ҳал қилади. Турли компанияларнинг ТДН даъвосига қўйиладиган талабларини қондириш билан боғлиқ барча ҳужжатлар ва техник хусусиятлар оддий одам учун имконсиз бўлиб туюлиши мумкин. Шунинг учун муносиб ТДН адвокатини ёллаш жуда муҳим ва зарурдир.

Бундан ташқари, ўзига хос жароҳатлар ёки ногиронликнинг табиатига қараб, даъвогарлар бир биридан фарқ қилади. Агар сизда яхши адвокат бўлса, улар сизнинг вазиятингизни тезда таҳлил қилишлари ва муваффақиятли даъво қилишингиз мумкинлигини аниқлашлари мумкин.

ТДН даъвоси билан боғлиқ ҳужжатларнинг мураккаблигини эътиборсиз қолдирманг, чунки уларнинг баъзилари йигирма саҳифадан ошиб кетиши мумкин.

Шундай қилиб, агар сиз ТДН даъвоси ёки даромадни ҳимоя қилиш бўйича даъво қилишни ўйлаётган бўлсангиз, бу ТДН адвокатини олиш учун тўғри вақт.

-/- -/- -/- -/- -/-

Мақола EzineArticles.com сайти материаллари асосида тайёрланди.

Муаллиф: Америкалик тажрибали суғурташунос Шалини М.

Обуна бўлинг
https://t.me/ktalipov