Get Mystery Box with random crypto!

#bayram 10 ДЕКАБРЬ — ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ | Talipov Kamoliddin Faxrutdinovich | Rasmiy kanal

#bayram
10 ДЕКАБРЬ — ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН!

Маълумки, дунёдаги ҳар бир давлатнинг ўз мадҳияси бор. Мадҳия давлатнинг шавкату-шонини, қудрати-ю, бирлигини билдиради, ўша ерда яшаётган халқларнинг ютуқ ва ғалабалар сари илҳомлантиради.

Давлатимиз мадҳияси ўзида бутун халқининг асрий орзу-умидлари, шижоати, ғайрати, фахри, ғурурини ифода этади. Мадҳиямизни чет элларда бўлиб ўтган спорт мусобаларида қатнашиб ғалабани қўлга киритган пайтларида ёшларимиз томонидан ижро этилаётганини кўрган ҳар бир ватанпарвар инсон тўлқинланиб кетади. Шу дақиқаларда беихтиёр ҳар биримизнинг кўнглимизда ажиб бир ҳаяжон, фахру-ғурур туйғулари уйғонади.

Юртдошлар, барчамизга бугунги шарафли кун муборак бўлсин!

Обуна бўлинг
https://t.me/ktalipov