Get Mystery Box with random crypto!

Кальций моддаси қайси маҳсулотларда кўп? Биринчи навбатда бу | 🏥Turon Tibbiyot

Кальций моддаси қайси маҳсулотларда кўп?

Биринчи навбатда бу сут ва қатиқ маҳсулотлари: қатиқ, творог, ёғи кам қаймоқ, йогуртлар. Калтсий етишмовчилиги аломатлари сезилганда уларни ҳар куни истеъмол қилиш лозим. Айниқса гипокалтсемияга мойил учта гуруҳ — болалар, ҳомиладор аёллар ва кекса кишилар — ҳар куни юқоридаги маҳсулотларни тановул қилишлари керак.
Балиқ маҳсулотлари таркибида ҳам кўп миқдорда кальций мавжуд. Хусусан, ушбу ҳолатда лосось ва сардина балиқларини истеъмол қилиш тавсия этилади.
Ва албатта, кальций моддаси ўсимлик маҳсулотларида бор, айниқса унга салатга ишлатиладиган сабзавотлар (сельдерей, карам, баргли салат) ва кўкатлар бой. Турли уруғлар ва ёнғоқлар ҳам кальций моддасига бой. Тухум ажойиб кальций манбаи ҳисобланади.
Агар сиз кальций етишмовчилигини маҳсулотлар ёрдамида тўлдирмоқчи бўлсангиз, ушбу модданинг ўзлаштирилишига халақит берувчи баъзи омилларга эътибор қаратишингиз лозим бўлади.
Биринчи навбатда, бу ёғ. Агар сўз болаларда кальций етишмовчилиги ҳақида кетаётган бўлса, унда бунга алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлади, чунки ёғ кальций билан эримайдиган бирикмаларни ҳосил қилади, улар эса ичакда сўрилмайди. Катталар таркибида кальций моддаси мавжуд маҳсулотлар қанча ёғли бўлса, улардаги кальций миқдори ҳам шунча кам бўлишини билиб қўйганлари маъқул.

@kosonsoytibbiyot