Get Mystery Box with random crypto!

Тирноқларни тишлаш тиббиётда 'онихофагия' деб юритилади. Кўп | 🏥Turon Tibbiyot

Тирноқларни тишлаш тиббиётда "онихофагия" деб юритилади.

Кўпинча бу ҳолат 6 ёшдан кейинги болаларда кузатилади. 10 ёшгача бўлган ҳар учинчи болада бу ҳолатни кўришимиз мумкин. Қизларда бу ҳолат йигитларга нисбатан камроқ учрайди. Бу табиатан уларнинг стрессга чидамлилигидандир.
Руҳшунослар бу ҳолатни қандайдир ёмон одат эмас, бирор касаллик белгиси сифатида қарашга чақиришади. Бу ҳолатни ўз ҳолига қўйиш керак эмас, деб ҳисоблашади. Бунинг сабабларини албатта аниқлаш керак.

Бу ҳолатга қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:

- ҳаёт тарзининг ўзгариши. Бу боғча ёки мактабнинг, яшаш жойининг ўзгаришлари билан боғлиқ. Бундай ўзгаришларга бола тезликда кўникиб кетавермайди.
- марказий нерв тизими. Бу неврозларга мойилликни кўрсатиб, одатда наслий бўлади.
- овқатда витаминлар етишмаслиги ва доим бир ҳилдаги овқат;
- юрак-қон томир тизими касалликлари;
- паразитлар. Баъзан гижжалар борлигида ҳам болалар тирноқларини тишлашади.
- овқатланиш билан боғлиқ муаммолар. Одатда ширинликларни чеклаш ёки парҳез билан боғлиқ ҳолатларда юзага келади.
- кўкракдан эрта ажратиш;
- гигиена. Узун ва кир тирноқлар ҳам болани тирноқларини тишлашига сабаб бўлади.
- яқин одамини ёки оила аъзосини йўқотиш. Руҳий жароҳатлар кишидан қандайдир ёмон одатга сабаб бўлиши мумкин.
- кучли қўрқув. 2, 3 ёшдаги болага баланд товуш, юқори тонда гаплашишлар, 4 ёшли болага эса итнинг вовуллаши каби товушлар руҳий жароҳат сифатида таъсир қилади.
- ота-оналарида ўзаро муҳитнинг ёмонлиги.
- жиддий руҳий зўриқиш. Бугунги кунда ота-оналар болаларни ривожланиши учун турли фанлар, спорт йўналишлари бўйича тўгаракларга бермоқда. Қайсидир бола бир нечта тўгаракни яхши ўзлаштирса, кимгадир биттаси етарли бўлади. Бу болани руҳий чарчашига олиб келади.
- кам зўриқиш. Юқоридаги ҳолатнинг акси бўлиб, болада бўш вақт кўп ва нима қилишни билмай юради.
- ёмон мисол. Оилада ёки дўстлар орасида кимдир тирноқларини тишласа, бола ўшандан ўрнак олади.
- нотўғри овқатланиш. Назоратсиз овқатланиш ҳам сабаб бўлади. Масалан газланган ичимликлар ёки бошқа ширинликларни кўп истеъмол қилиш болани қўзғалувчанлигига олиб келади;
- уйқу режимининг бузилиши.
- ўз-ўзига паст баҳо бериш. Одатда 8-9 ёшдан бошланиб, ота-она томонидан кўп талаб қўйилиши оқибатида юзага келади.

Тирноқларни тишлаш қандай ёмон оқибатларга олиб келади:

- тирноқлар ва этнинг шикастига;
- тирноқлар ўсишининг бузилишига;
- бармоқ териси ёрилишларига;
- инфекция тушишига;
- стоматологик муаммоларга, милклар яллиғланишларига;
- ошқозон-ичак тизимини инфекцион касалликларига;
- руҳий касалликларга;

Нима қилиш керак?

Албатта сабабини аниқлаб, унга қарши курашиш керак. Болани бу одати учун койиманг. Айниқса қўлларига урманг. Бола билан юзага келиши мумкин бўлган касалликлар ҳақида гаплашинг ва бу одати унда шу касалликлари ривожланиши мумкинлигини тушунтиринг. Уйқу, уйғоқлик вақтларини тўғри тақсимланг ва бир режимга ўргатинг. Кичик моторикани (чизиш, конструктордарда ўйин, мусиқа асбобларини чалиш каби) ривожлантиринг. Қўлларни регуляр гигиенасини ўргатинг. Бола атрофида мейёрий руҳий ҳолат яратинг. Болани руҳиятини юзага чиқаришни ўргатинг.

@kosonsoytibbiyot