Get Mystery Box with random crypto!

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi kosonsoyhokimligi — Kosonsoy.uz | rasmiy kanal K
Telegram kanalining logotibi kosonsoyhokimligi — Kosonsoy.uz | rasmiy kanal
Kanal manzili: @kosonsoyhokimligi
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 8.58K
Kanalning ta’rifi

✅ Косонсой тумани ҳокимлигининг расмий канали
Сайт:
kosonsoy.uz
Telegram:
https://t.me/kosonsoyhokimligi
Facebook:
https://www.facebook.com/kosonsoyhokimligi/
Instagram:
https://instagram.com/kosonsoyhokimligi
👨‍💼 Aloqa: @hokimgamurojaat_bot

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2021-02-01 18:42:49
Косонсойлик Жасурбек халқаро танловда 1 ўринни қўлга киритди

Косонсой тумани 4-сонли мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Абдуғаффоров Шукрулло "ГОЛОС МИРА" халқаро танловида "Ударник" йўналишида ғолиб деб топилди.
569 views15:42
Ochish/sharhlash
2021-02-01 18:22:21 http://kosonsoy.uz/index.php/uz/yangiliklar/536-namuna-kichik-sanoat-zonasida-1-1-loji-asi
560 views15:22
Ochish/sharhlash
2021-02-01 16:47:02
«Нега у четда хор бўлиб юриши керак?» Президент ёшлар сиёсатига масъул ташкилотларни қаттиқ танқид қилди...

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувининг навбатдаги сони тақдим этилди.
564 views13:47
Ochish/sharhlash
2021-02-01 16:41:03
#ЭСЛАТМА

Баъзи телеканаллар фаолиятида вақтинча тўхталишлар кузатилиши мумкин

«Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» ДУК телерадиоэшиттириш техник воситаларининг узлуксиз ва соз ҳолатда ишлашини таъминлаш мақсадида февраль ойида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги рақамли узатгич қурилмаларда режали профилактика ишлари олиб борилишини маълум қилди.

«Шу муносабат билан баъзи телеканалларнинг вақтинча тўхталишлари кузатилиши мумкин.

Жумладан:
1—5, 8—10 февраль кунлари соат 01:00 дан 06:00 гача — давлат телеканаллари;
15—19 февраль кунлари соат 01:00 дан 06:00 гача — маҳаллий, нодавлат ва тижорат Uzdigital телеканаллари.

Тўхталишлар кузатилган вақтда абонент ускунаси (тюнер ва телевизор) созламаларини ўзгартириш тавсия этилмайди», дейилади хабарда.
576 viewsedited  13:41
Ochish/sharhlash
2021-02-01 15:14:02
#Хушхабар

Косонсой туманидаги 8- умумий ўрта таълим мактабининг 1-а синф ўқувчиси Хуршидхон Юсуфхонов спортнинг "Шотокан карате " йўналишида вилоят биринчилигида фахрли 1-ўринни эгаллади. Ушбу ютуқ билан Хуршидхоннинг ота-онаси, БЎСМдаги устоз-мураббийларини ҳам муборакбод этамиз.
681 viewsedited  12:14
Ochish/sharhlash
2021-02-01 15:02:33
#Тезкор_хабар

ОТМларда фанлардан баҳо олмаган талабалар учун 3-семестр ҳам ташкил этилади

Олий таълим тизимида талабаларнинг аризасига кўра, фанлардан баҳо олмаганлар учун 3-семестр ҳам ташкил этилади.

Учинчи семестр учун ариза берган талабалар белгиланган тартибда қўшимча тўлов қилади. Бу семестр ёзда ўтказилади.
559 views12:02
Ochish/sharhlash
2021-02-01 14:47:08
Китобхонлик юзасидан ўқув- амалий семинар

Тумандаги 22- умумтаълим мактабида туман Халқ таълими бўлими, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида “Таълим муассасаларида кутубхона фаолиятини такомиллаштириш ва ўқувчи- ёшлар орасида китобхонликни юксалтириш “ мавзусида ўқув-амалий семинар ташкил этилди.
Тумандаги барча умумтаълим мактабларининг ММИБДЎ ҳамда мактабларнинг ахборот кутубхона марказлари ходимлари иштирок этган ушбу семинарда дастлаб, 22 мактабда ташкил этилган “Очиқ дарслар” билан яқиндан танишилди. Шундан сўнг, мактаб ўқувчилари иштирокида китобга қизиқтириш бўйича амалий кўриниш намойиш этилди. Бунда мактабнинг фаол китобхон ўқувчилари ўз тенгдошларига ўзлари ўқиган китоблар ҳақида маълумот бериб ўтдилар. Якунда туман Халқ таълими бўлими бошлиғи М. Аллохонова ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Д. Исақов ёшлар ўртасида китобхонликни юксалтиришда эътибор берилиши лозим бўлган жиҳатларга тўхталиб ўтдилар.
581 viewsedited  11:47
Ochish/sharhlash
2021-02-01 13:18:21
#янги_китоблар

"ҲАЁТ САБОҚЛАРИ" дан кейин"ИЗТИРОБ"

Косонсой саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежи АРМ раҳбари
Мамлакат Баҳодированинг Наманган шаҳридаги"Усмон Носир медиа"нашриётида нашрга рухсат этилган "Изтироб "деб номланган китоби "Заковат"нашриёт уйи МЧЖда чоп этилди.
Косонсой тарих музейи директори М.Акрамов муҳаррирлигида нашр қилинган ушбу китоб муаллифнинг иккинчи китоби бўлиб, дастлабки, "Ҳаёт сабоқлари"нинг давоми сифатида унда инсонлар тақдири, турли ҳаётий воқеалардан иборат ҳикоялар ўрин олган.
426 viewsedited  10:18
Ochish/sharhlash
2021-02-01 12:22:24
Косонсойлик имконияти чекланган қиз олийгоҳга грант асосида ўқишга қабул қилинди.

Унга туман ҳокимлиги томонидан Ноутбук совға қилинди.

Элдорбек Мадатов лавҳаси
445 views09:22
Ochish/sharhlash
2021-02-01 11:52:37
Қайси ҳудудда энг кўп узум етиштирилди?

Вилоят статистика бошқармасига кўра, 2020 йилнинг январ–декабр ойларида Наманган вилояти бўйича барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 130 878 тонна узум етиштирилди. 2019 йилнинг январ–декабр ойига нисбатан 8,2 фоизга кўп.

2020 йил январ–декабр ойларида узум етиштириш бўйича ҳудудларнинг улуши:
Янгиқўрғон – 47 971 тонна;
Тўрақўрғон – 21 213 тонна;
Уйчи – 11 784 тонна;
Наманган – 11 480 тонна;
Чортоқ – 9 786 тонна;
Чуст – 8 350 тонна;
Учқўрғон – 5 924 тонна;
Косонсой – 4 593 тонна;
Поп – 3 362 тонна;
Наманган ш – 3 267 тонна;
Норин – 1 922 тонна;
Мингбулоқ – 1 226 тонна қайд этилди.

Маълумот ўрнида, узум ишлаб чиқариш умумий ҳажмидан 61,9 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари ҳиссасига тўғри келишини кўрсатмоқда.

Наманган хабарлари
452 views08:52
Ochish/sharhlash