Get Mystery Box with random crypto!

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi kosonsoyhokimligi — Kosonsoy.uz | rasmiy kanal K
Telegram kanalining logotibi kosonsoyhokimligi — Kosonsoy.uz | rasmiy kanal
Kanal manzili: @kosonsoyhokimligi
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 8.58K
Kanalning ta’rifi

✅ Косонсой тумани ҳокимлигининг расмий канали
Сайт:
kosonsoy.uz
Telegram:
https://t.me/kosonsoyhokimligi
Facebook:
https://www.facebook.com/kosonsoyhokimligi/
Instagram:
https://instagram.com/kosonsoyhokimligi
👨‍💼 Aloqa: @hokimgamurojaat_bot

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-09-01 09:04:02
"Улуғ чинор" маданият ва истироҳат боғида байрам тадбирлари ўтказилмоқда.

Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан 1 сентябрдан 4 сентябргача ҳар куни соат 10:00 да Косонсой тумани Маданият бўлими томонидан байрам концерт дастурлари ўтказилади.

Барчангизни таклиф этиб қоламиз.
421 views06:04
Ochish/sharhlash
2022-09-01 08:31:02
“Fly Dubai” авиакомпаниясига Дубай-Наманган-Дубай йўналишида мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги Битим асосида 2022 йил 30 августда “Ўзавиация” агентлиги томонидан
“Fly Dubai” авиакомпаниясининг 2019 йил 11 январдаги 92-сонли Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиақатновларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи Эксплуатацион рухсатномасига янги
Дубай-Наманган-Дубай йўналиши киритилди.

Бу авиакомпания томонидан мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсат олган Ўзбекистон Республикасидаги учинчи аэропорти ҳисобланади. Ҳозирги кунда авиакомпания Тошкент ва Самарқанд аэропортларига авиақатновларни амалга оширмоқда.

“Fly Dubai” авиакомпанияси Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиақатновларни Boeing 737 ҳаво кемаларида амалга оширади.
460 views05:31
Ochish/sharhlash
2022-09-01 08:13:06
Косонсой тумани ҳокими Қодиров Дилмурод Ғофуровичнинг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан туман аҳлиги байрам табриги

Ассалому алайкум, азиз дўстлар, қадрли Косонсойликлар!

Авваламбор, Сиз азизларни ва бутун туманимиз аҳлини энг улуғ ва энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги билан самимий муборакбод этаман.

Бу йил халқимиз Ватанимиз Мустақиллигининг ўттиз бир йиллигини “Янги Ўзбекистонда - эл азиз, инсон азиз!” деган бош ғоя асосида байрам қилмоқда.

Дарҳақиқат, мамлакатимиз ва хусусан, туманимизда истиқлол йилларида асрларга татигулик бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

Батафсил давомини ўқиш
10.9K viewsedited  05:13
Ochish/sharhlash
2022-09-01 06:59:08
Президент Шавкат Мирзиёев 2026 йилгача энг аввало эътибор қаратиладиган 5 та асосий соҳани санаб ўтди.

Бешинчи - аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи доимо диққат марказида бўлади. Соҳага жалб қилинаётган инвестициялар ҳажми кескин кўпайтирилади.
463 viewsedited  03:59
Ochish/sharhlash
2022-09-01 06:59:08
Президент Шавкат Мирзиёев 2026 йилгача энг аввало эътибор қаратиладиган 5 та асосий соҳани санаб ўтди.

Тўртинчи - соғлиқни сақлаш тизимида аҳолига янада сифатли ва малакали тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтирилади. Барча ҳудудларда шошилинч тиббий ёрдам қамрови оширилиб, одамларга янада яқинлаштирилади.
498 viewsedited  03:59
Ochish/sharhlash
2022-09-01 06:59:08
Президент Шавкат Мирзиёев 2026 йилгача энг аввало эътибор қаратиладиган 5 та асосий соҳани санаб ўтди.

Учинчи - бизнесни ривожлантириш орқали қўшимча иш ўринлари яратилади, камбағаллик қисқаради, аҳоли даромадлари кўпаяди. Бунинг учун хусусий мулк ва тадбиркорликка халақит бераётган барча тўсиқлар бартараф этилади. Давлат бошқаруви ислоҳ қилиниб, иқтисодиётда давлат иштироки кескин камайтирилади.
442 viewsedited  03:59
Ochish/sharhlash
2022-09-01 06:59:08
Президент Шавкат Мирзиёев 2026 йилгача энг аввало эътибор қаратиладиган 5 та асосий соҳани санаб ўтди.

Иккинчи - ҳар қандай баҳсли масалага адолатли ечим фақат одил суд томонидан топилиши керак. Судьялар ишига ҳар қандай аралашув кескин жазоланади, уларнинг хавотирсиз ишлаши учун барча зарур шароитлар яратилади.
430 viewsedited  03:59
Ochish/sharhlash
2022-08-30 20:31:25
Яна бир маҳалла замонавий бинога эга бўлади

Косонсой туманидаги «Озод» маҳалла фуқаролар йиғини давлат-хусусий шерикчилик асосида тадбиркор Икромжон Дадажоновнинг саъй-ҳаракати билан «Муминжон ота мажмуаси» биноси таркибида янги бинога эга бўлди. 1 млрд. 350 миллион сўм маблағ ҳисобига маҳалла идораси, 80 ўринли нодавлат мактабгача таълим муассасаси, савдо дўкони, нон ишлаб чиқариш цехи ҳозирда фаолият олиб бормоқда.
Яқин кунларда хотин-қизларни иш билан таъминлаш мақсадида тикувчилик корхонаси фаолият бошлаши кутилмоқда.

Бугун Мустақиллигимизнинг 31 йиллик шодиёнаси арафасида ушбу бинонинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров сўнгги йилларда юртимизда маҳалла институти фаолиятини ҳар томонлама ривожлантириш бўйича Президентимиз томонларидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбирда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими томонидан маҳалла идорасига замонавий мебель ҳамда компьютер жамланмаси топширилди.
20 views17:31
Ochish/sharhlash
2022-08-30 19:51:52 #Биласизми

Тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби

Таълим кредитлари таълим ташкилотлари бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон фуқароси бўлган талабаларга берилади.

Бунда, кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки васийлари биргаликда кредит олувчи сифатида қатнашиши мумкин.

Таълим кредитининг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

Таълим кредитини олиш учун Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ариза;
тўлов-контракт шартномаси ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси (мавжуд бўлганда). Шартномада ўқишни тамомлашнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим;
таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари учун);
биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот.

Ҳужжатлар 5 иш кунида кўриб чиқилади.

Таълим кредити шартномаси тўлов-контракт шартномасида кўрсатилган бир йиллик тўлов суммасига тенг миқдордаги суммага тузилади.

Таълим кредити кредит олувчига Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида ажратилади.

Бунда, Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, таълим кредити бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасаяди, Марказий банкнинг асосий ставкаси оширилган тақдирда эса таълим кредити бўйича фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолади.

Мазкур тартиб:

чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга;
тижорат банклари томонидан Жамғарма маблағларидан ташқари бошқа манбалар ҳисобидан бериладиган таълим кредитларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Табақалаштирилган тўлов-контрактни ва унинг минимал миқдорига тенг бир марталик бошқа тўловларни амалга ошириш учун таълим кредити ажратилмайди.
174 viewsedited  16:51
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:13:54
Меҳнаткаш механизатор ва агрономлар рағбатлантирилди

Бугун Косонсой туманидаги “Наманган пахта текс” МЧЖ томонидан ғўзани дефолиация қилиш ишларида фаоллик кўрсатаётган ОВХ пуркагич отрядлари механизаторлари ҳамда уларга бириктирилган агрономларга дефолиация ишларидаги фаоллиги учун 1 қоп ун, 5 к. ўсимлик ёғи ҳамда аванс тариқасида пул маблағлари тарқатилди.

Тадбирда туман ҳокими Дилмурод Қодиров иштирок этиб, ҳозирги кунда пахтачиликда долзарб бўлиб турган дефолиациянинг моҳияти, дефолиация самарадорлигига таъсир этувчи омиллар, уни ўтказиш муддати ва дефолиантларни қўллаш меъёрлари, ишчи эритмани тайёрлаш ҳамда дефолиацияни ўтказиш тартиби, дори пуркагич агрегатларини созлаш, уларни ишлатиш тартиблари ҳамда дефолиация даврида кўриладиган эҳтиёт чоралари бўйича гапириб, барчани бирдамликка чорлади.
393 viewsedited  15:13
Ochish/sharhlash