Get Mystery Box with random crypto!

Илон Маск Twitter’ни сотиб олмаслик учун янги сабаб топди Ило | Korrespondent.uz

Илон Маск Twitter’ни сотиб олмаслик учун янги сабаб топди

Илон Маск Twitter’ни 44 миллиард долларга сотиб олиш бўйича келишувни тугатиш учун янги сабаб топди. Миллиардернинг адвокатлари ижтимоий тармоқ хавфсизлик хизмати собиқ бошлиғининг раҳбариятни фойдаланувчилар маълумотларига масъулиятсизлик билан муносабатда бўлишда айблаган сўзларидан иқтибос келтирди.

Илон Маск Twitter’ни сотиб олиш бўйича келишувни бузиш учун янги сабаб топди. Бу ҳақда Bloomberg ёзмоқда.

Маскнинг адвокатлари Twitter’нинг собиқ хавфсизлик бўлими раҳбари Питер Затконинг компанияни фойдаланувчилар маълумотларини ҳимоя қилмасликда айблаган даъволарини келтирди.

Xусусан, раҳбариятни шахсий маълумотлар билан ишлашдаги камчиликлар, жумладан эскирган дастурий таъминотдан фойдаланиш ҳақида бир неча бор огоҳлантирганини ва компаниянинг юқори раҳбарияти киберхавфсизлик қоидаларининг бузилиши ҳақидаги маълумотларни яширганини даъво қилди.

@korrespondentuzb