Get Mystery Box with random crypto!

Президент қарори билан “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари | Korrespondent.uz

Президент қарори билан “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати Давлат божхона қўмитасига бириктирилади.

Давлат божхона қўмитаси:

тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг инфратузилмасини яхшилаш;

тиббий-ижтимоий муассасаларда васийликка олинган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш самарадорлигини оширишга қаратилган замонавий услуб ва ижтимоий технологияларни татбиқ этиш ва бошқаларда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига доимий равишда кўмаклашади;

Шунингдек, Давлат божхона қўмитасига мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирлар ҳамда юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун қўмитанинг махсус жамғармаси маблағларини йўналтириш ҳуқуқи берилди.

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги:

2023-2024 йилларда ДБҚ билан биргаликда “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларининг ҳудудида видеокузатув мосламаларини ўрнатилишини таъминлайди;

2022 йил 1 октябрдан бошлаб Халқ таълими вазирлиги, ССВ ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар билан биргаликда тасдиқланган режа-график асосида “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларидаги тарбиячиларни ҳар йили камида бир маротаба малака ошириш курсларида ўқитиш тартибини жорий этади;

2023 йил 1 июнга қадар ССВ билан биргаликда руҳий ва жисмоний ривожланишида камчилиги бўлган шахсларнинг замонавий абилитация ва реабилитация муолажаларидан ўтиши учун “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари негизида зарур технологик шароитлар яратади.

@korrespondentuzb