Get Mystery Box with random crypto!

Tezkor 24☢️Yangiliklari☢️Узбекистонда☢️каронавируси☢️Хабарлари☢️Касаллиги☢️сардоба☢️koronavirusinfouz☢️kanali☢️coronavirusi☢️

Telegram kanalining logotibi koronavirusuz — Tezkor 24☢️Yangiliklari☢️Узбекистонда☢️каронавируси☢️Хабарлари☢️Касаллиги☢️сардоба☢️koronavirusinfouz☢️kanali☢️coronavirusi☢️ T
Telegram kanalining logotibi koronavirusuz — Tezkor 24☢️Yangiliklari☢️Узбекистонда☢️каронавируси☢️Хабарлари☢️Касаллиги☢️сардоба☢️koronavirusinfouz☢️kanali☢️coronavirusi☢️
Kanal manzili: @koronavirusuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.11K
Kanalning ta’rifi

Здесь мы размещаем всю информацию и информацию вашу о данном вирусе ☣️ в реальном времени! Присылайте факты и свои соображения по данному вопросу!
Мурожат учун: @AlisaUz_Bot

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2020-08-02 08:16:12
Массовый иммунитет не считается успешной стратегией в борьбе с Covid-19 — ВОЗ

Для достижения массового иммунитета при Covid-19 от 60% до 80% населения должны переболеть. При этом, ожидание того, что сформируется массовый иммунитет не является методом борьбы с коронавирусом.

«Если позволить коронавирусу беспрепятственно распространяться в погоне за массовым иммунитетом, больницы будут перегружены, а количество смертей будет больше»,
— исполнительный директор Программы ВОЗ по чрезвычайным ситуациям в области здравоохранения Майк Райан.

Подчеркнуто, что каждый человек должен сдерживать распространение коронавируса, соблюдая социальную дистанцию и масочный режим — WEF

https://t.me/joinchat/AAAAAE-IffNKGWnrmpxxBw
8.1K viewsedited  05:16
Ochish/sharhlash
2020-08-02 08:15:50
Оммавий иммунитет коронавирусга қарши курашда муваффақиятли стратегия ҳисобланмайди — ЖССТ

Covid-19 га нисбатан оммавий иммунитет шаклланиши учун аҳолининг 60% дан 80% гача қисми касалланиб, соғайиши керак. Бунда оммавий иммунитет ҳосил бўлишини кутиб ўтириш — коронавирусга карши кураш усули ҳисобланмайди.

«Оммавий иммунитет пайдо бўлсин деб коронавируснинг тарқалишига қўйиб берилса, олди олинмаса, бунинг натижасида касалхоналар беморлар билан тўлиб кетади, соҳага босим ортади, ўлим кўпаяди»,
— дейди Майк Раян, ЖССТнинг соғлиқни сақлаш бўйича фавқулодда вазиятлар Дастурининг ижрочи директори.

Ижтимоий масофа сақлаш ва ниқоб тақиш қоидаларига риоя қилган ҳолда, ҳар бир инсон коронавирус тарқалишини олдини олиши кераклиги таъкидланди — WEF

https://t.me/joinchat/AAAAAE-IffNKGWnrmpxxBw
8.7K viewsedited  05:15
Ochish/sharhlash
2020-08-01 15:22:15 2020 йил 1 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 24 569 (+265) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 137 нафари
Тошкент вилоятида, 100 нафари Тошкент шаҳрида, 22 нафари Андижон вилоятида, 4 нафари Сурхондарё ҳамда 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун
айни пайтга қадар Тошкент вилоятида 184 нафар, Тошкент шаҳрида 170 нафар, Бухоро вилоятида 62 нафар, Андижон вилоятида 32 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 4 нафар, жами 452 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 14 916 (+452) нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (60 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 9 508 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

https://t.me/joinchat/AAAAAE-IffNKGWnrmpxxBw
8.8K viewsedited  12:22
Ochish/sharhlash
2020-08-01 15:22:07 Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ВА ҚАТОР ҲАМРОҲ КАСАЛЛИКЛАРИ БЎЛГАН БЕМОР ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳар Яккасарой туманида яшаган 59 ёшли М.М. (аёл) да 15 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдром, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилик, ўткир буйрак етишмовчилиги каби асоратлар билан кечган.

Таъкидлаш жоизки, беморда 2014 йил буйрак трансплантацияси амалиёти бажарилган бўлиб, 2017 йилда кўчириб ўтказилган буйрак ўз вазифасини бажаришдан тўхтаган ва у доимий гемодиализ олиб юрган.

Шунингдек, беморда қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензия, сурункали буйрак етишмовчилиги, семизликнинг 3-даражаси каби ҳамроҳ касалликлар ҳам бўлган.

Бемор ўткир нафас, юрак қон-томир ҳамда полиорган етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

https://t.me/joinchat/AAAAAE-IffNKGWnrmpxxBw
8.0K viewsedited  12:22
Ochish/sharhlash
2020-08-01 15:21:55 Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК 67 ЁШЛИ БЕМОР ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшаган 67 ёшли М.Т. (аёл) да 12 июль кунидан тана ҳарорати кўтарилган, уй шароитида даво муолажаларини олган.
20 июль куни эса нафас етишмовчилиги белгилари кучайиб, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Беморда юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензия, семизликнинг 3-даражаси каби ҳамроҳ касалликлар ҳам бўлган.Бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

https://t.me/joinchat/AAAAAE-IffNKGWnrmpxxBw
7.3K viewsedited  12:21
Ochish/sharhlash
2020-08-01 15:21:44 2 августдан 16 августга қадар Ўзбекистон фуқароларини хориждан олиб келиш бўйича ЧАРТЕР РЕЙСЛАР рўйхати

3 август:
Сеул — Тошкент — Сеул.
Тошкент — Екатеринбург — Самарқанд.
Тошкент — Қозон — Самарқанд (талабалар учун).
Тошкент — Москва — Тошкент.

4 август:
Тошкент — Истанбул — Тошкент.

5 август:
Тошкент — Сеул — Тошкент.
Қоҳира — Тошкент — Қоҳира.

6 август:
Тошкент — Дубай — Тошкент.

6-7 август:
Тошкент — Нью-Йорк — Тошкент.
Тошкент — Токио — Тошкент.

7 август:
Тошкент — Ростов Дон — Наманган.

7-8 август:
Тошкент — Пекин — Тошкент (талабалар учун).

8 август:
Тошкент — Санкт-Петербург — Наманган.

9 август:
Тошкент — Москва — Наманган

10 август:
Сеул — Тошкент — Сеул.
Тошкент — Деҳли — Тошкент.
Қоҳира — Тошкент — Қоҳира.

11 август:
Тошкент — Москва — Тошкент.

12 август:
Тошкент — Сеул — Тошкент.
Тошкент — Қозон — Тошкент.

13 август:
Истанбул — Тошкент — Истанбул.

13-14 август:
Тошкент — Нью-Йорк — Тошкент

15 август:
Тошкент — Москва — Тошкент.

16 август:
Тошкент — Санкт-Петербург — Тошкент.

https://t.me/joinchat/AAAAAE-IffNKGWnrmpxxBw
7.4K viewsedited  12:21
Ochish/sharhlash
2020-08-01 15:21:32 2020 йил 1 август соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 24304 (+295) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 191 нафари Тошкент шаҳрида, 53 нафари Тошкент вилоятида, 18 нафари Қашқадарё вилоятида, 16 нафари Сирдарё вилоятида, 13 нафари Фарғона вилоятида ҳамда 4 нафар Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 14464 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (59 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 9697 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 594 нафари оғир, 197 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
6.9K views12:21
Ochish/sharhlash
2020-08-01 15:21:20 Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНЛИК БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида яшаган 73 ёшли М.Е. (эркак)да жорий йил 24 июнь куни “COVID-19” инфекцияси тасдиқланган ва академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган Хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг Нукус филиалига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдром, ўткир нафас ва юрак қон-томир, полиорган, ўткир жигар ва буйрак етишмовчиликлари, бош мия шиши, инсульт каби асоратлар билан кечган. Шунингдек, қандли диабет, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Бемор бир неча йилдан буён қандли диабет, гипертония, юрак ишемик касаллиги билан даволаниб юрган ва назоратда турган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи асосий касаллик ҳисобига кескин оғирлашиб, кеча ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
6.9K views12:21
Ochish/sharhlash
2020-08-01 15:21:06 Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳри Сергели туманида яшаган 75 ёшли К.Х. (эркак)да жорий йил 26 июль куни “COVID-19” инфекцияси тасдиқланган ва оғир ҳолатда Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги каби асоратлар билан кечган.

Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи асосий касаллик ҳисобига кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
7.0K views12:21
Ochish/sharhlash
2020-08-01 15:20:41
«Коронавирусда осма укол (капельница) олиш зарарли ва ўлим хавфини оширади» — эксперт

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева:

— Одамлар «Олдин шамоллаганимда осма укол олгандим, яна бир марта олсам, ўтиб кетади деб ўйладим» дейишади. Касалликнинг 6-7-кунига бориб, уларнинг аҳволи оғирлашишни бошлаяпти. Томографияга тушишяпти, ўпканинг жароҳатлангани, сув йиққанини кўришяпти. Бу даврда энди биз амбулатор шароитда ёрдам беролмаймиз.

Осма уколлардан кейин, касалликнинг 5-6-кунида ўпка суюқлик йиғишни бошлаяпти, ўпка шиши келиб чиқяпти. Ҳозирги кунда ўлаётган беморларнинг ҳамма ташхисини кўринг: ўпка шишиши! Булар ўзидан-ўзи келиб чиқмаяпти. Ҳаммаси осма укол таъсири.

Буйрак
ларимиз у суюқликн чиқариб ташлашга улгурмаяпти. Бу юрак қобиғида ҳам суюқлик йиғилишига олиб келиши, жигарни ишдан чиқариши мумкин.

Осма укол олишдан аввал албатта шифокор билан маслаҳатлашинг!

Одамлар осма уколлардан воз кечса, Ўзбекистонда ўлим кўрсаткичи камаярди.
8.0K views12:20
Ochish/sharhlash