Get Mystery Box with random crypto!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ҚОРАҚАЛПОҒИ | Tezkor 24☢️Yangiliklari☢️Узбекистонда☢️каронавируси☢️Хабарлари☢️Касаллиги☢️сардоба☢️koronavirusinfouz☢️kanali☢️coronavirusi☢️

Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНЛИК БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида яшаган 73 ёшли М.Е. (эркак)да жорий йил 24 июнь куни “COVID-19” инфекцияси тасдиқланган ва академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган Хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг Нукус филиалига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдром, ўткир нафас ва юрак қон-томир, полиорган, ўткир жигар ва буйрак етишмовчиликлари, бош мия шиши, инсульт каби асоратлар билан кечган. Шунингдек, қандли диабет, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Бемор бир неча йилдан буён қандли диабет, гипертония, юрак ишемик касаллиги билан даволаниб юрган ва назоратда турган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи асосий касаллик ҳисобига кескин оғирлашиб, кеча ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.