Get Mystery Box with random crypto!

“МЕН ВАКЦИНА ОЛДИМ” АКЦИЯСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА Бутун дунё COVID-19 | Korona Xabar | Uyda qoling!

“МЕН ВАКЦИНА ОЛДИМ” АКЦИЯСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Бутун дунё COVID-19 пандемиясини енгиш йўлида синовли даврни бошдан кечирмоқда. Юртимизда ҳам бу борадаги тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Коронавирусга қарши курашиш мақсадида вакцинани ўз вақтида қабул қилиш касалликнинг олдини олишда муҳим омил эканлиги тобора ўз исботини топмоқда. Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган “Мен вакцина олдим” акциясида ҳукумат вакиллари, ҳокимлар, олий ўқув юртлари раҳбарлари, тиббиёт муассасалари бошлиқлари, эл ардоғидаги санъаткорлар ва кўплаб аҳоли вакиллари коронавирусга қарши эмланди. Жумладан:

Тошкент шаҳри.
Бугун акция доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаев ҳам коронавирусга қарши эмланди.
Чилонзор тумани тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ходимларини оммавий коронавирус инфекциясига қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмлаш жараёнларини ўтказишди.

Қашқадарё вилояти.
Деҳқонобод тумани ҳокими Зоир Алиқулов ва туман прокурори Лазиз Ҳамраев бошчилигидаги туман масъуллари коронавирусга қарши вакцина олишди.

Хоразм вилояти.
Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти ва ходимлари “Мен вакцина олдим” акцияси доирасида коронавирус инфекциясига қарши вакцина билан эмлаш жараёнларида фаол иштирок этмоқда.

Навоий вилояти.
Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов ва шаҳар ҳокимлиги аппарат ходимлари ташкилот ва корхоналар орасида биринчилардан бўлиб вакцина олишни бошлаб берди.
Хатирчи тумани ҳокими Сайфиддин Низамов ва ҳокимлик ходимлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган #мен_вакцина_олдим акцияси доирасида коронавирус инфекциясига қарши вакцина билан эмланди.

Сирдарё вилояти.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси ходимлари коронавирус инфекциясига қарши вакцина билан эмланишди.
– Ижтимоий тармоқларда вакцина билан боғлиқ тарқалган турли асоссиз хабарларга эътибор бермай, касалликнинг оғир асоратларидан азият чеккандан кўра, инфекцияга қарши эмланган мақсадга мувофиқ. Назаримда, вакцинадан бошқа ушбу касалликни енга оладиган бирорта ҳам самарали восита кўринмаяпти, – дейди адлия бошқармаси Кадрлар бўлими бош маслаҳатчиси Усмон Сайитмуратов.

Ўз соғлиғингизни ўзингиз асранг!

КоронавирусИнфоУз Расмий Канали
https://t.me/joinchat/PESgXpW0hVc4OWIy