Get Mystery Box with random crypto!

​Бугунги кунда коронавирус билан бирга пневмонияга чалиниш ҳол | Korona Xabar | Uyda qoling!

Бугунги кунда коронавирус билан бирга пневмонияга чалиниш ҳолатлари ҳам кўпаймоқда, деб эшитмоқдамиз. Бу қанчалик тўғри?

Бу ҳақда ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Севара Убайдуллаева қуйидагиларни маълум қилди:

— Афсуски бугунги кунда шифокорларимиз коронавирус билан бир қаторда бошқа турдаги вирус ва бактериялар чақирган пневмония касаллиги билан ҳам курашишга тўғри келмоқда. 5 июнь кунидаги маълумотларга кўра, юртимизда бир кунда 172 кишида пневмония аниқланган бўлса, кеча бу кўрсаткич 195 нафарга етди.

Тўғри, бу касаллик худди коронавирусга ўхшаб шамоллаш аломатларидан бошланади, лекин унинг кечуви ва организмдаги ўзгаришларида тафовутлар бор.

Пневмония белгилари, асосан, кондиционерлардан меъёридан ортиқ фойдаланиш, яхлатилган ичимликларни кўп истеъмол қилиш оқибатида келиб чиқмоқда.

Шу билан бирга, аномал иссиқ кунлари инсонда қон қуюлиши ҳолатларини кўпайтиради, бу эса ўз ўрнида юрак-қон томир касалликларини кўпайишини ҳам келтириб чиқариши мумкин.

Бугунги кунда коронавирус инфекцияси билан бирга, иссиқ кунларда инсон организмида келиб чиқиши мумкин бўлган бошқа касалликлардан ҳам ўзингизни ҳимоя қилишингизни сўраймиз. Бунда, доимий равишда ҳаддан ортиқ совуқ бўлмаган суюқликларни ичиб туриш керак, тўғри овқатланиш, яъни овқат рационида мева ва сабзавотларни кўпайтириш, енгил ҳазм бўлувчи овқатларни истеъмол қилиш, куннинг қуёш тик турган вақтларида ташқарида юришдан сақланиш, спиртли ичимликлар ичишни чеклаш ҳамда кондиционерлардан тўғри фойдаланиш зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

КоронавирусИнфоУз Расмий Канали
https://t.me/joinchat/PESgXpW0hVc4OWIy