Get Mystery Box with random crypto!

Юртимизда коронавирус пандемиясининг илк кунлариданоқ вазият м | Korona Xabar | Uyda qoling!

Юртимизда коронавирус пандемиясининг илк кунлариданоқ вазият мураккаблашган шароитда жамоатчиликнинг касаллик билан боғлиқ саволларига ўз вақтида жавоб бериш, тиббий йўл-йўриқ кўрсатиш тизими йўлга қўйилган эди.

Жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2020 йилнинг 15 март куни 1003 ягона қисқа рақамли Call-марказ ишга туширилганди. Фуқароларимиз ушбу рақамга қўнғироқ қилиб, коронавирус инфекцияси билан боғлиқ барча саволларга малакали мутахассислардан аниқ ва асосли жавоб олишмоқда.

Call-марказ ҳозирда ҳам туну кун фаолият кўрсатмоқда. Касаллик авжига чиққан вақтда унда 200 нафардан ортиқ профессор ўқитувчилар, шифокорлар уч сменада узлуксиз фуқароларнинг мурожаатларига жавоб берган бўлса, ҳозирда 30 нафар мутахассис уч сменада қўнғироқларни қабул қилмоқда.

КоронавирусИнфоУз Расмий Канали
https://t.me/joinchat/PESgXpW0hVc4OWIy