Get Mystery Box with random crypto!

Республикамизда COVID-19га қарши эмлаш жараёнлари олиб борилмо | Korona Xabar | Uyda qoling!

Республикамизда COVID-19га қарши эмлаш жараёнлари олиб борилмоқда. Аммо фуқаролар орасида, ижтимоий тармоқларда вакцина билан боғлиқ турли миш-мишлар кўпаймоқда. Вакцина ўта хавфли, умуман фойдаси йўқ деган мазмундаги гап-сўзлар кузатилмоқда. Хўш, бу каби ҳолатлар аҳоли хавотири учун асослими? Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Вакцина ва иммунопрофилактика бўлими бошлиғи Дилором Турсунова бу масалага ойдинлик киритди.
Шу билан бирга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Атабеков республикамизда олиб борилаётган аҳолини оммавий эмлаш жараёнлари, қўлланилаётган вакциналар ҳақида маълумот бериб ўтди.
Савдо мажмуаларида ташкил этилган эмлаш пунктларида аҳоли эмлаш билан боғлиқ саволларига жавоблар ҳам олишмоқда. Аҳоли вакцина олишда нималарга эътибор қаратиши лозим? Эмланган фуқароларга қандай тавсиялар берилади?

КоронавирусИнфоУз Расмий Канали
https://t.me/joinchat/PESgXpW0hVc4OWIy