Get Mystery Box with random crypto!

Копирайтер бўлишнинг 5 сабаби: 1. Ҳар бир бизнесга матнлар ке | "NASR" maktabi

Копирайтер бўлишнинг 5 сабаби:

1. Ҳар бир бизнесга матнлар керак.

Айнан сиз ўша матнлар ёзувчиси бўлишингиз мумкин. Бу биринчи сабаб.

2. Шахсан менга энг ёқадиган сабаб шуниси: эркин графикда ишлаш имкониятига эга бўласиз.

Фарзандингизнинг тоби қочганида, уйингизга меҳмон келадиган бўлиб қолганида ёки бошқа сабаблар туфайли ҳеч кимдан жавоб сўраб юришингиз шарт эмас. Албатта, агар офисга ишга жойлашиб олмаган бўлсангиз.

3. Ҳамиша дунёқарашингиз кенгайиб боради.

Турли хил буюртмалар олишингиз ва иш доирасида маълумотлар излашингиз баробарида, мавзу бўйича анча-мунча билимга эга бўлиб қоласиз.

4. Нафақат ёзма, балки оғзаки нутқингиз ҳам ривожланиб боради.

Атрофингиздагилар учун турли мавзуларда суҳбатлашиб кета оладиган шинаванда инсонга айлана бошлайсиз.

5. Ваниҳоят, бешинчи сабаб — даромад.

Шахсан ўзимдан келиб чиқиб айтсам, айни пайтда учта лойиҳада ишлай оляпман. Бирида маркетолог, иккинчисида копирайтер, учинчисида ёзма таржимон сифатида. Булар доимий ишларим.

Бундан ташқари, маркетинг бўйича консультацияларга чақириб туришади, копирайтинг ва таржима бўйича ҳам вақтинчалик буюртмалар келиб туради. Ва мана шу вақтинчалик ишларим ҳам маълум мунтазамликка эга. Яъни ҳеч қачон янги бир буюртмасиз қолиб кетганимни эслай олмайман.

Хўш, қандай хулосага келдингиз? Копирайтингни ўрганишни бошлайсизми?

@kopirayrting_maktabi